Англиянинг “Вест Хэм” жамоаси сардори Кевин Нолан “болғачилар” сафини тарк этганлиги ҳақида хабар қилинди.
Клуб директорлар кенгаши раиси Дэвид Голд бу ҳақда хабар қилди.
- Нолан клубнинг қийин вақтларида ўз ёрдамини аямади. Барчани ўз ортидан эргаштира олди. Шу боисдан унинг хизматлари учун миннатдорчилик билдириб қоламан, - деб Голд ўзининг твиттерида маълум қилган.