Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Педро Родригес: «Керак бўлса, ҳимояда ҳам ўйнайман!»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Педро Родригеснинг «Челси»га ўтиши яхшигина шов-шувга сабаб бўлди. Таъкидлаш керакки, «аристократлар» устози Жозе Моуринью иқтидорли ҳужумчига эга бўлди. Лондон клубига тезда мослашиб кетган испаниялик ҳужумчи биринчи интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Педро, «Челси»га хуш келибсиз!  Дастлабки таассуротларингиз қандай?
— Ажойиб. Мени машғулот жараёнидаги қулайликлар лол қолдирди. Қолаверса, янги жамоадошларим ҳам хушчақчақ, ҳам яхшиликни қадрлашар экан. Мен бу футболчилар билан «Челси»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман. Хуллас, айни дамда жуда бахтлиман.

— Дастлабки машғулот қандай ўтди?
— Жуда мазмунли. Очиғи, бу ердаги машғулотлар футболчининг жисмонан чиниқишини яхши таъминларкан. Мен жуда яхши жисмоний ҳолатдаман, ахир яқиндагина «Барселона»га супер кубокни олиб бердим. Мураббий қачон хоҳласа, ўша вақтда майдонга тушишга тайёрман.

— Сиз аллақачон бош мураббий билан суҳбатлашиб олгандирсиз? У нима деди?
— Моуринью ҳозир Лондонда эканимнинг асосий сабабчиларидан бири. У менга қўнғироқ қилиб, «Челси» буюк ғалабаларни қўлга киритиши учун менга жуда муҳтож эканини айтди. Жозе доим ютуқларни қўлга киритишга ўрганган. Мен ҳам шундай ғалабаларга эришишни истайман.

— Сиз доим Сеск Фабрегас билан алоқада бўлгансиз. Илгари «Барселона»да ҳам бирга тўп сургансиз. Қолаверса, терма жамоада ҳам бирга ўйнагансиз. Балки, «Челси»га ўтишдан аввал Фабрегас билан бир жамоада тўп суриш борасида гаплашиб кўргандирсиз?
— Ҳа, мен Сеск билан суҳбатлашдим. Биз қалин дўстмиз. Фабрегас ёнимда бўлса, ўзимни худди уйимдагидек ҳис қиламан. Биз шу даражада иноқмиз. Айнан шу жиҳат ҳам «Челси»га ўтишимнинг асосий сабабларидан бири бўлди. У фантастик футболчи, ўйинни ажойиб тарзда ҳис эта олади. Шунингдек, ҳужумларни ташкиллаштириш ва самарали якунлашга муносиб ҳисса қўша олади. Умид қиламанки, биз «Челси» сафида ҳам бир-биримизни жуда яхши тушуниб ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, Диего Коста билан ҳам терма жамоа сафида бирга тўп сурганмиз. Хуллас, бу ерда мен учун қулайликлар жуда кўп.

— Янги жамоангизга қайси томонлама ёрдам бера оламан, деб ўйлайсиз?
— Мен жуда тезкор ҳаракат қиламан. ўалаба учун нима керак бўлса, ҳаммасини қила оламан. Буни «Барселона»да аллақачон исботлаб бўлганман. Каталония клубининг ютуқларида муносиб ҳиссам бор. Худди шу ишимни «Челси»да ҳам қила оламан ва шунинг учун ҳам Лондонга келдим.

— Сиз универсал футболчилар сирасига кирасиз. Ўзингизга қулай позиция танлаб олдингизми?
— Мен қаерда керак бўлсам, ўша чизиқда ўйнашни маъқул кўраман. Баъзан ўнг қанотда, баъзан чап қанотда, фарқи йўқ. Агар керак бўлса, ҳимоя чизиғида ҳам тўп суришим мумкин. Қайси чизиқда ўйнашимни бош мураббий ва ўйиннинг бориши белгилаб беради.

— Шу пайтгача анча ютуқларни қўлга киритиб бўлгансиз. Карьерангиз давомида хоҳлаган нарсангизга эришгансиз. Нима деб ўйлайсиз, «Челси» сафида бундан-да яхшироқ натижа кўрсатишингиз мумкинми?
— Шак-шубҳасиз. Мен шу пайтгача Англия премьер-лигасининг деярли барча ўйинларини кузатиб борганман. Бу чемпионатдаги шиддатли ўйинлар менга жуда ёқарди. Ўша пайтларда «Қачондир инглиз клубида тўп тепиш бахтига мушарраф бўлармикинман?» деб ўйлардим. Бу азалий орзум эди. Шунингдек, мазкур чемпионатда ҳам арзирли ютуқларни қўлга киритишни ният қилганман. «Челси» — карьерамдаги янги давр. Бу давр ҳам зафарли онларга бой бўлишига ишонаман.

Низомжон Исломов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:33, 28.08.2015.
Ўқилди: 5071 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.