Кириш Регистрация

Хаби Алонсо "Ливерпуль" юлдузини "Челси"га олиб ўтмоқчи

Баҳо:
+3 | -

"Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилаётган германиялик ярим ҳимоячи Флориан Вирц фаолиятини Англия премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, вингернинг янги иш жойи Лондоннинг "Челси" клуби бўлиши мумкин. "Аристократлар" устози Хаби Алонсо футболчи билан қайта ишлашдан манфаатдор. Аввалроқ испаниялик мутахассис Вирцни Леверкузеннинг "Байер" жамоасида бошқарган.

Transfermarkt портали 23 ёшли ярим ҳимоячини 110 миллион еврога баҳоламоқда. У "қизиллар" сафига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 10:17, 28.05.2026.
Ўқилди: 1417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик