Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Наҳотки, яна «Юве»?

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари Италия «А» серияси жамоалари ҳам янги мавсумнинг илк беллашувларида майдонга тушдилар. Хўш, Апеннин футболи шинавандаларини қандай янгиликлар кутмоқда? Чемпионат иштирокчилари қандай ўзгаришларни амалга оширдилар? Энг  асосийси, чемпионлик бу сафар қайси жамоага насиб этаркин?

Асосий даъвогар «Ювентус»

Амалдаги чемпион Тевез, Пирло ҳамда Видаль каби таниқли футболчилари билан хайрлашди. Мазкур йўқотишларнинг ўзиёқ «бьянконери»ни навбатдаги скудетто даъвогарлари сафидан чиқариш учун етарли. Қўшимчасига, Мората, Хедира, Маркизио ва Манжукич жароҳат олишган. Айниқса, Пирлонинг ўрнини тўлдириш жиддий муаммога айланган. Мураббийлар штаби бу муҳим позицияга универсал жангчи - Симоне Падоинни мўлжаллашмоқда. Ана шу омилларнинг барчаси рақобатчиларга қўшимча имконият беради.

Бироқ юқори малакага эга бўлган Аллегри захира ўриндиғининг узунлигидан унумли фойдаланган ҳолда жанговарликни бемалол сақлаб қолиши мумкин. Алекс Сандронинг харид қилингани ва жамоа Конте томонидан яратилган 3-5-2 тактик схемасидан фойдаланиши мумкинлиги «Кекса синьора»нинг имкониятларини оширади. Чунки Италияда мазкур тактикага қарши муносиб услубни топа олишганича йўқ. Агар «Юве» жароҳат олган футболчилар сафга қайтгунларича етакчиликни сақлай олса, кейин уни тўхтатишнинг иложи бўлмайди. Лига тарихида фақат 3 марта - «Ювентус», «Торино» ва «Интер» клубларига қаторасига 5 марта чемпионликка эришиш насиб этган. Туринликлар ана шу рекордни янгилаш учун ажойиб имкониятга эга.

 

Норози даъвогарлар

«Рома»

Римликлар бу гал ҳам мавсумни чемпионнинг асосий таъқибчиси сифатида бошлайдилар. Вальтер Сабатини ўз одатига кўра трансфер кампаниясини фаол ўтказди. Боз устига, етакчи футболчилар сақлаб қолинди. Натижада барча позициялар, айниқса, ҳужум чизиғи сезиларли даражада кучайди. Яго Фальке, Муҳаммад Салоҳ ва Эдин Жеко олдинги чизиққа тезкорлик ва ранг-баранглик бахш этишлари кутилмоқда. Италиялик таниқли касбдошимиз Фабио Каресса жамоадаги марказий ярим ҳимоячилар жуфтлигини қитъада тенгсиз, деб эълон қилди. Эҳтимол, «Рома»нинг ашаддий мухлиси бўлган журналист ўз орзуларини шу тариқа баён этгандир. Бундан ташқари, шўрлик Кевин Строттман яна жароҳат олди. Усиз марказий чизиқ анча заифлашиши аниқ. Ҳимояда ҳам муаммолар етарли. Руди Гарсиянинг бутун умиди Войцех Шеснидан. Агар франциялик мутахассис ўз ватандошидан унумли фойдалана олмаса, мутасаддилар уни аяб ўтиришмайди. Чунки римликлар тахт атрофида айланиб юриш эмас, уни эгаллаш пайида бўладилар.

«Наполи»

Бу жамоанинг ғолиб чиқиши бир қатор омилларга боғлиқ: Анчадан бери кутилаётган «Юве»даги пасайиш, «Рома»даги чалкашликлар ва «адзурри»нинг Маурицио Сарри ғояларига оғишмай амал қилиши. Стартда асосий фаворитнинг оқсаши туфайли совринга бир нечта клубларда имконият туғилиши - Италия чемпионати учун янгилик эмас. У ҳолда машҳур «7 опа-сингил» воқеасининг такрорланиши кузатилмаган тақдирда ҳам скудетто учун кураш янада қизғин кечиши аниқ.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:43, 30.08.2015.
Ўқилди: 5830 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.