“Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне расман “Манчестер Сити” жамоаси футболчисига айланди.
Хабар қилинишича, Бельгия термаси аъзоси “шаҳарликлар” билан олти йиллик шартномага имзо чекди. 24 ёшли футболчи “Сити”да 17-рақам остида тўп суради. Трансфер қиймати эса 70 миллион еврони ташкил қилди.