"Атлетико" мухлисларига "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеанинг "Реал"га ўтиши ёқмаяпти, дея хабар беради Mundo Deportivo.
"Атлетико" мухлислари мухлислар клуби номидан Де Хеанинг номини ўчириб ташлашди. 2010 йилда ташкил этилган мухлислар клуби "La Peña Atlética De Gea" деб номланган эди. Энди у "La Peña Atlética Almodóvar del Campo" деб аталадиган бўлди.
"Атлетико" тарбияланувчиси бўлган Де Хеа 2009 йилдан 2011 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг "МЮ"га ўтган эди.