Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Асрор Ғофуровга Сербия клуби қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январида Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Манисаспор”га кўчиб ўтган “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси Асрор Ғофуров ушбу жамоа билан тузилган шартномасини яқинда бекор қилган эди.

Боиси ёш истеъдодли ҳимоячи 3,5 йиллик шартнома имзолаган мазкур клуб ўтган мавсум якунларига кўра Туркиянинг иккинчи лигасига тушиб кетди. Қоидага кўра, иккинчи лигада легионер футболчи тўп суриши мумкин эмас. Қолаверса, ҳамюртимиз ҳам бу лигада ўйнаш ниятида бўлмагани сабабли томонлар ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишганди.

Маълум бўлишича, ўтган йили Турк биринчи лигасида порлаб чиққан қанот ҳимоячимизга Сербиядан чақирув бўлмоқда. Серб суперлигасида иштирок этадиган жамоалардан бири Асрорни ўз сафида кўриш ниятида. Шу боисдан ҳозирда унинг агенти мазкур масала юзасидан музокараларга киришди. Агар барчаси муваффақиятли якунланиб, томонлар ўзаро келиша олишса, Сербия чемпионатида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони икки нафарга етади.

Биласиз, ҳозирда Сербиянинг “Явор” клубида Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб бормоқда.

Манба: sports.uz
Киритилди: 08:28, 03.09.2015.
Ўқилди: 4023 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.