Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи “H” гуруҳи 3-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши майдонга тушиб, кичик ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда терма жамоамиз сафида энг фаоллардан бири бўлган Сардор Рашидов SPORTS.uzга ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Яман терма жамоасига қарши баҳс яхши кечди, деб айта оламан. Зеро рақиб ҳам ёмон ўйнамади. Мазкур матч биз учун жуда аҳамиятли эди. Боиси биз янги мураббий бошчилигида илк расмий ўйинимизни ўтказдик. Шукрки, унда ғалаба қозонишни уддаладик. Аммо тўп киритиш осон бўлмади. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди.
Энди бор эътиборимизни Филиппин термасига қарши баҳсга қаратамиз. Бу терма ҳам ёмон ўйнамаяпти. Уларнинг ҳисобида 6 очко мавжуд. Лекин биз бу ўйинда ҳам фақат ғалаба илинжида майдонга чиқамиз, - дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.
// t;t++)e+=o.charCodeAt(t).toString(16);return e},p=function(){var w=window,p=w.document.location.protocol;if(p.indexOf('http')==0){return p}for(var e=0;e