"Реал" ўз сайти орқали қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион евро ажратмоқчи эканлиги маълум қилди.
Бундан олдинроқ "Бавария" ҳам қочоқлар эҳтиёжи учун 1 миллион евро ажратган эди.
"Клуб уруш ва ўлим таҳдиди остида ўз уйларини такр этишга мажбур бўлган эркаклар, болалар ва аёлларни қўллаш учун шу қарорга келди. "Реал" президенти Флорентино Перес кеча телефон орқали Испания бош вазири Мариано Рахой билан Испанияга келган қочоқларга ёрдам ҳақида гаплашди", - дейилади хабарда.