Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Милан" футболчилари раҳбариятга Михайловичнинг қаттиққўллигидан шикоят қилдилар

Баҳо:
+ | -

"Милан" футболчилари янги бош мураббий Синиша Михайловичнинг қаттиққўл иш услубидан норози бўлмоқдалар.

Жамоанинг етакчи ўйинчилари раҳбариятга ўз шогирдларини омма олдида танқид қиладиган 46 ёшли серб мутахассиси устидан шикоят қилдилар. Шунингдек, чоршанба кунги ўртоқлик учрашувидан сўнг Михайлович шундай деди: "Бугун захира ўйинчилари ўйнадилар, шунинг учун уларнинг захира ўйинчилари эканлиги дарров билинди".


La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, жума куни клуб президенти Сильвио Берлускони ва вице-президенти Адриано Галлиани Михайловични кечки овқатга таклиф қилиб, вазиятни тушунтирдилар.

"Милан" ишқибозлари эса доим жамоани ҳимоя қиладиган Индзагидан фарқли ўлароқ Михайловичнинг қаттиққўллигини қўлламоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" А сериянинг навбатдаги турида "Интер" билан ўйнайди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:36, 06.09.2015.
Ўқилди: 4439 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.