Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Евро-2016. Ўзига ўхшамаётган терма жамоалар ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Евро-2016 саралаш босқичи ҳам ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Англия, Исландия, Чехия каби терма жамоалар муддатидан аввал қитъа чемпионатига йўлланмани ҳал қилиб бўлишди. Биз бу сафарги мақолада ўзига ўхшамаётган терма жамоалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

5. Россия
Гуруҳда: 7 ўйин – 11 очко. 3-ўрин

Капелло Россия терма жамоасини расвосини чиқарган ҳолда истеъфога чиқди. Руслар 6 ўйинда 2 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган ҳолда гуруҳда 3-ўринга тушиб қолишди. Ваҳоланки улардан олдинда Швеция ва Австрия каби бир хил савиядаги терма жамоалар туришган эди. Италиялик мутахассис ўрнини Слуцкий эгаллади ва термини сал пал бўлсаям “одам қилди”. Россия ўз майдонида Ибрагимович етакчилигидаги Шведларни минимал ҳисобда мағлуб этиб аҳволини бироз бўлса ҳам ўнглаб олди. Руслар Францияга тўғридан-тўғри боришни исташса қолган 3 ўйинда ҳам ғалаба қозонишларига тўғри келади.

4. Босния ва Герцеговина
Гуруҳда: 8 ўйин - 11 очко. 4-ўрин

Бу терма жамоа ҳеч қачон Европа чемпионатида иштирок этмаган, бироқ сўнгги саралаш босқичларида улар фаворитлар сафидан жой олиб келишаётгандилар. Бу сафар эса Босния ва Гертеговина термаси ўз гуруҳида Уэлс, Белгия ва Исроилдан кейинги 4-ўринда келмоқда. Боснияликлар агар биринчи ўйинда ўз майдонларида Кипрга ютқазиб қўйишмаганида эди, ҳозир улар 3-ўринда бораётган бўлардилар.

3. Сербия
Гуруҳда: 6 ўйин – 4 очко. 4-ўрин

Сербия терма жамоаси сўнгги жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келаётган эди. Бироқ ушбу термага Европа чемпионатида иштирок этиш бахти бу сафар ҳам насиб қилмаслиги ойдинлашди. Серблар анча кучли таркибга эга бўлишларига қарамай ўз майдонларида Албания ва Дания термаларига ютқазиб қўйишди. Сафарда эса Дания ва Португалияга ҳам имкониятни бой берган Сербия 3-ўриндан ҳам умидни узиб бўлди. Серблар энди Россиядаги жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақидаги режаларини бошлаб юборишган.

2. Греция
Гуруҳда: 8 ўйин – 3 очко. 6-ўрин

Евро-2004 ғолиби бўлган Греция ҳар тарафлама инқирозга тушиб қолган. Бу нарса ҳатто футболда ҳам ўз сўзини айтмоқда. Греклар саралаш босқичидаги 8 ўйинда бирорта ҳам ғалабани қўлга кирита олишмади. Греклар ҳаттоки Фарер орролари терма жамоасига ҳар иккала ўйинда ҳам имкониятни бой бериб ўз мухлисларини шокка тушириб қўйишди. Ҳа, бундан 11 йил олдинги Грециядан асар ҳам қолмаган. Кўрамиз терма жамоанинг бу инқирози қачонга қадар давом этаркан.

1. Голландия
Гуруҳда: 8 ўйин – 10 очко. 4-ўрин

Бу терма жамоа бундан 1 йил олдинги жаҳон чемпионатида Испанларни қақшатиб, жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган эди. Жамоа бош мураббийи Луи Ван Гал кетгач эса унинг ўрнига келган Гуус Хиддинк голландларни шу қадар ўзгартириб юбордики, уни танимай қолдик. Афсуски даври ўтган Хиддинкнинг ўрнига келган Блинд ҳам лолалар юрти вакилларини ўзига келтира олмади. Исландиядан иккита “тарсаки” еган Голландия Туркия билан ўйинда “нокаут”га учради. 8 ўйинда 4 та мағлубият ва гуруҳда 4-ўрин! Энди Голландия мўжиза кутишга мажбур. Агар мўжиза юз бермаса Франция яшил майдонларидаги қитъа чемпионати Роббен ва Снейдер каби юлдузларсиз ўтади.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 08:58, 09.09.2015.
Ўқилди: 6208 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик