Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Таниш-билишми?” ёхуд Бабаян нега Александр Лобановга ишонч билдирмоқда?

Баҳо:
+ | -

Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангач, терма жамоанинг кенгайган таркибига ўзи мураббийлик қилган “Пахтакор”дан нақд олти нафар (шулардан тўрттаси асосий таркибда) футболчини чақирган. Буни қарангки, улар орасида терма жамоада тўп сурмаган Александр Лобанов ҳам бор эди.   Сашанинг МТЖдаги дебюти яхши ўтди. Яманга қарши кечган баҳсда (1:0) посбонимиз деярли кўринмади. Рақиб нисбатан кучсиз ва уланинг томонидан уюштирилган ҳужумлар сони саноқли эди. Иккинчи учрашувда биз чўчиган, ваҳимали кўринишда тасвирланган Филиппин термаси ҳам “эл қатори” экан. Мазкур ўйинда устунлик биз томонда бўлди, бунга шубҳа йўқ. Аммо, бизга омад кулиб боққанини ҳам айтиб ўтмасак бўлмайди. Киритилган голлар (айниқса О.Аҳмедов ва С.Рашидовнинг ҳар икки голи) рақиб дарвозабонининг қўпол хатолари ва об-ҳавонинг ноқулайликлари туфайли амалга ошди.     Бизнинг дарвозамизга киритилган шармандали голжа эса фақатгина Лобановни айблаш мумкин. Йирик ҳисобда олдинда бораётган бир вақтида терма жамоа дарвозабони ҳотиржамликка берилиб, ўзига жуда ишониб юборган эди. Натижада эса Лобановнинг олдинга чиқиб кетганини пайқаган Филиппин терма жамоаси аъзоси Штефан Шрёк чиройли тарзда дарвозамизни ишғол қилиб қўйди. Бугун кучсиз рақибдан шармандали гол ўтказиб қўйдик, эртага хавфлироқ рақиб “устимиздан кулиб ташлайдику”!  Хўш, нима учун Самвел Бабаян биринчи рақамни айнан Александр Лобановга ишониб топширди? Бугунги саҳифамизда биз айнан шунинг сабабларини ўрганиб чиқамиз.


Маълумот учун
Александр Лобанов
Туғилган йили | 1986 йил, 4 январь
Бўйи | 190 см
Вазни | 80 кг
Амалдаги жамоаси | “Пахтакор”
Эришган натижаси | Ўзбекистон чемпиони (2012, 2014)
Фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Кайсар-Жас”, “Акжайик”, “Бухоро” ҳамда “Жайхун” клубларида тўп сурган.
 
Лобанов Бабаяннинг ишонган тоғи(ми?)

Дарвозабон жамоанинг ярми ҳисобланади. У қоядек мустаҳкам ва жонкуяр бўлса, жамоа доимо муваффақиятларга эришади. Аммо, Александр Лобанов иккинчи ўйинидаёқ “қовун тушириб” қўйди ва ўзига билдирилган ишончни қайсидир маънода суиистеъмол қилди. Самвел Бабаян Сашани “Пахтакор”даги ўйинлари билан яқиндан таниш. Клуб асосий дарвозабони жорий мавсум Олий лига доирасида атиги 13 та тўп ўтказган. Бу таҳсинга лойиқ. Бабаян ҳам айнан унинг “мустаҳкамлиги” учун терма жамоага чақириб, асосий таркибдан жой олиб берди.  Лобанов эса кутилмаганда ана шундай ҳунар кўрсатди.    


Нестеровнинг жароҳатларга мойиллиги

Терма жамоа кенгайган таркибида Александр Лобанов билан бир қаторда Игнатий Нестеров ҳамда Элдор Суюнов ҳам бор. Терма жамоамизнинг тажрибали посбони Игнатий Нестеров  сўнгги пайтларда тез-тез жароҳат олиб, “Локомотив”да ҳам биринчи рақамни Маъмур Икромовга топшириб қўйди.   Миржалол Қосимов КХДР билан кечган баҳсда таваккал қилиб, етарлига ўйин амалиётига эга бўлмай келаётган Игнатий Нестеровни туширишга қарор қилади. Натижа биз учун аянчли якунланганди 2:4. Миржалол Қосимовнинг қарори ўшанда бизга қимматга тушди. Ҳамкасбидан фарқли ўлароқ, Самвел Бабаян таваккал қилишни истамади ва жароҳатлар туфайли бир қанча ўйинларни ўтказиб юбораётган Нестеровни асосий таркибдан маҳрум қилди Лобановга йўл очиб берди.    


Кадрлар етишмовчилигими?

Юқорида таъкидлаганимиздек, МТЖ кенгайган таркибида Элдор Суюнов ҳам бор. “Насаф” посбони ҳам ўз клубининг асосий таркибида ҳаракат қилади. “Насаф” ҳам ҳудди “Пахтакор” сингари Олий лига 20-турдан сўнг 13 та гол ўтказган. Бу эса Элдорнинг маҳоратидан далолат беради.  Элдор Суюнов терма жамоа сафида 11 учрашув ўтказиб, атиги тўртта гол ўтказган. Бу ёмон натижа эмас. Аммо, Суюнов ҳали ёш деган гапларни кўп эшитганмиз. У 24 ёшга тўлди! Ёш экан деб юраверсак, бунақа кетишда у чақон “улғаяди”. Самвел Бабаян ҳам бежизга Элдор Суюновни терма жамоага чақирмаган, аммо, уни ёш деб заҳирада олиб ўтириш мақсадга мувофиқ эмас. Европа футболига бир назар ташланг. Тибо Куртуа 2011 йил (19 ёш)дан буён Бельгия терма жамоасини дарвозасини қўриқлаб келади. Қачонагча МТЖ мураббийлари “қарияларни” майдонга тушираверади? Бизда ёш ва тажрибали дарвозабонлар талайгина, Элдор Суюнов, Акбар Тўраев ана шулар жумласидандир.


Балки таниш-билишдир?

Самвел Бабаян “Пахтакор” репутациясини ошириш мақсадида асосан ўзи раҳбарлик қилаётган клуб ўйинчиларини майдонга туширмоқда. Филиппинга қарши кечган ўйинда бунинг яққол мисолини кўришимиз мумкин бўлди. Миллий чемпионатимизда ҳаракат қилаётганлар орасида тўртта “Пахтакор” (Лобанов, Кримец, Андреев, Сергеев) ва  фақатгина битта “Локомотив” (И.Тўхтахўжаев) футболчиси асосий таркибда майдонга тушди. “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив”нинг қолган ўйинчилари-чи?  Лобановни асосий таркибга туширишган бошлаган Бабаян терма жамоада “Пахтакор” монополиясига старт бермоқчи-ми?

Манба: sports.uz

 

Киритилди: 13:32, 10.09.2015.
Ўқилди: 9153 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.