Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Энди сал хотиржаммиз…

Баҳо:
+ | -

Миллий терма жамоамиз куни кеча сафарда Филиппинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратгач, сал хотиржам бўлдик, десак муболаға бўлмайди. Ҳар ҳолда КХДРдан қабул қилиб олинган мағлубият, Яман кичик ҳисобда “таслим” этилиши ва энг асосийси, ўша беллашувларда термамизнинг ўйини “ўхшамагани” барчани бирдек ўйлантирганди. Термамиз 4-турга келиб ўзига ўхшади, фақат натижа бўйича. Бугун вазиятни бироз оптимистик руҳда таҳлил қиламиз.

Керакли ғалаба
Филиппин устидан қозонилган ғалаба ўз вақтида қўлга киритилди, дейиш мумкин. Боиси, Яман билан бўлган беллашувдан кейин кўпчиликда термамизга бўлган ишонч тушиб кетганди, шахсан каминада ҳам. Қолаверса, гуруҳдаги ҳолатимиз ҳам яхши эмас эди. Йўқ, мен термамизни кейинги босқичга чиқишига ҳар доим ҳам ишонганман. Буни аввалги мақолаларимнинг бирида ҳам ёзиб ўтганман. Чунки бу босқичда тажриба борасида рақибларимиздан устунмиз. Биласиз, футболда тажриба ҳар доим муҳим роль ўйнайди. Жуда кам вазиятларда иштиёқ тажрибадан устун келади. Фикримча, биз саралашнинг ушбу босқичидан осон ўтишимиз керак. КХДРдан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин шу гуруҳдан ҳам қийналиб чиқишимиз кишини хафа қилаётганди. Ёдингизда бўлса, аввалги саралашнинг мазкур босқичида гуруҳимизда Япония, КХДР каби рақиблар бўлганди. Ўшанда ҳам термамизга ишонч паст бўлган, лекин биз биринчи ўринни эгаллаганмиз. Тўғри, бугун барча футболни ўйнашни ўрганган, рақибларни ҳурмат қилиш шарт. Аммо савия борасида хоҳласак-хоҳламасак гуруҳдошларимиздан устунмиз. Истанг у ноқулай Баҳрайн бўлсин, хоҳланг сўнгги йилларда сезиларли ўсишга эришган КХДР. Ёки кўпчиликни ажаблантирган Филиппин. Шунчаки, шу гуруҳдан чиқиш учун ҳам рақибларнинг ўйинига боғланиб қолиш ва математика фанини яна бир бор ёдга олиш аламли. Яна бир гап: ҳа, тажриба борасида ҳозирги гуруҳдошларимиздан устунмиз, сабаби, улар қанчалик ривожланаётган бўлса, бизда ҳам озгина бўлса-да, ривожланиш бор. Аммо шу ҳолатда ривожланишда давом этаверсак кейинги саралашнинг биринчи босқичи бизга бундан-да, мураккаброқ кечади. Ҳозир бизни қийнаётган корейслар, Яман ва Филиппин ўсишда давом этадиган бўлса, кейин ростакамига қийналамиз. Бунинг учун футболимизнинг келажаги учун ҳозирданоқ ҳаракат қилишимиз шарт. Битта ҳақиқат бор: ўша КХДР, ўша Филиппин, Баҳрайн ёки Яманга биринчи босқичда бизга қарши баҳсларда етишмай қоладиган “нимадир”, бизга Япония, Жанубий Корея ёки Австралия билан бўладиган беллашувларда етишмай қолади. Бу – тажриба! Бу – ривожланиш! Биз ривожланиш учун бир қадам ташласак, улар уч қадам олдинда юришади. Ўша орадаги тафовут ҳал қилувчи паллада бизга панд беради. Худди ўша тафовут шу вақтгача биринчи босқичда рақибларимизга панд бериши оқибатида биз ҳал қилувчи босқичга осонлик билан етиб келганмиз. Олдин биз билан ортимиздаги рақибларимизнинг орасида бир-икки қадам бўлган бўлса, ҳозир ўша қадамлар сезиларли даражада қисқарди. Шунинг учун ҳам биринчи босқичнинг ўзиёқ бизга мураккабдек кўринмоқда. Шунинг учун ҳам Филиппин, Яман каби рақиблар бизни ўйлантирмоқда. Аслида муаммо шунда. Лекин ҳозир ҳам қитъанинг учинчи даражадаги термаларидан ярим қадам бўлса-да, олдиндамиз. Ўша фарқ тенглашиб қолмаслиги учун ишга бошқача ёндошиш керак. Бу гап терма жамоа учун эмас, олий ва биринчи лигани ўтказадиган раҳбарлар, клублар, мураббийлар ва футболчиларга тегишли. Терма жамоа уларнинг асосида ташкил топади. Шу боис, муаммо терма жамоада эмас, футболимизда, уни бошқараётган раҳбарлар-у, мураббийларда!
 
Юқорида таъкидлаганимдек, насиб қилса, бу гуруҳдан ўтиб оламиз. Чунки бу гуруҳдан чиқишимиз учун нафақат мураббийларнинг, балки футболчиларнинг ҳам салоҳияти етарли. Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров каби ўйинчилари бор терма жамоа бу гуруҳдан бемалол чиқиши шарт! Айтганимдек, бизда бунга салоҳият бор. Филиппин ким аслида ким эканлигини тушуниб етди. Яман бизни ҳурмат қилиб, қарши ҳужумда ўйнаганди. Филиппин эса, очиқ футбол намойиш қилди. Натижасини кўриб турибсиз. Октябрда ноқулай рақиб Баҳрайн билан ўйнаймиз. Унгача термамиз янги мураббийларнинг фалсафасига мослашиб олади, деган умиддамиз. Кейин КХДР билан уйда ҳисоб-китоб қиламиз. Хуллас, бу гуруҳда биз биринчи бўлишимиз шарт ва насиб қилса бунга эришамиз ҳам! 

Филиппин билан термамизда барибир бир қатор муаммолар борлиги кузатилди. Бундай муаммолар бу гуруҳдаги рақиблар билан бўладиган учрашувларда кечирилади, бироқ ҳал қилувчи босқичда етишмай қоладиган ўша “нимадир”га айланади. Оддий мисол, олий лиганинг энг яхши ҳужумчиси, шу куни дублга эришган Игорь Сергеев дарвозага иккита аниқ зарба берди ва ҳар иккаласини голга айлантирди. Қолган дақиқаларда тўпга эгалик қилиш, рақибларидан тўпни олиб қўйишга қийналди. Лекин иккала голида ҳам катта меҳнат қилгани рост. Сардор Рашидовда ҳам худди шундай ҳолат. Уни ҳам иккита зарбаси аниқ чиқди, айниқса, иккинчиси, гол чиройли кўриниш олди. Биринчи голда дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди. Тўғри, зарба ҳаддан ташқари кучли чиқди, аммо тўпнинг треакторияси уни қайтариб бўлмайдиган даражада эмасди. Аммо дарвозабон шерикларига панд берди. Умумий маънода Одил Аҳмедовнинг дастлабки дақиқалардаёқ урган голи ва унинг ортидан дарвозабон Рашидовнинг зарбасида жамоадошларини голдан қутқариб қола олмагани мезбонларнинг руҳиятига жуда салбий таъсир қилди, бизга эса, ижобий. Буни ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ҳам тан олди. Қолаверса, ёмғир ҳам шу куни бизнинг фойдамизга ишлади. 

Яман билан ўйинда “кўринмаган” ҳимоямизни асл кучини озгина бўлса-да, кўрдик. Рақиб тезкор ҳужумга ўтганида ҳимоямиздаги пала-партишлик ҳали ҳам борлиги яққол кўринди. Яхшиям, Филиппин ўйинчиларига “нимадир” етишмай қолди. Эътибор беринг, ҳимоямиздаги хатолар сабаб дарвозамиз томон зарбалар берилди, гоҳ бош билан, гоҳ оёқда. Лекин аниқ чиққани йўқ. Чунки дарвозамизгача етиб келган филиппинлик футболчилар сўнгги зарбаларни йўллашда тажрибасизлик қилишди. Учта аниқ зарба йўлланди, биттасида Лобанов “қовун туширди” (аслида уни зарба деб бўлмасди), қолган иккитасида Сашанинг ўзининг ва ҳимоячиларнинг айбини “ювди”. Ўша ҳимоячиларимизнинг хатоси сабаб дарвозамизга иккита аниқ зарба йўлланди. Ноаниқлари ҳам етарлича эди. Демак, ҳимоя борасида ҳали ишлашимиз керак. Чунки ҳимоя Филиппин каби рақибларга қарши ўйинларда бундай хатоларга йўл қўймаслиги шарт!

Айтганча, Одил Аҳмедов шу куни жуда яхши ўйнайди. Аксинча, Сервер Жепаров аксар ҳолларда майдонда кўринмай қолди. Азиз Ҳайдаров ҳам ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Захирадан майдонга тушганлар ҳақида ҳам нисбатан илиқ фикрларни билдириш мумкин, айниқса, Жасур Ҳасанов ҳақида. Хуллас, Филиппин билан ўйинда ҳамма нарса биз томонда бўлди, об-ҳаводан тортиб, омадгача, асосийси, тажриба! Гарчи ўйин борасида камчиликларимиз бўлса-да, натижадан хурсандмиз. Натижа борасида ўзимизга ўхшадик. Умид қиламизки, кейинги ўйинларга қадар Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби барча камчиликларни бартараф этиб, бизни янада хотиржам қилади.

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: arena.uz
Киритилди: 16:06, 10.09.2015.
Ўқилди: 4879 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.