Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

“Машъал” академиясидан етишиб чиққан юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда юртимизда олий лига жамоаларининг деярли барчасида футбол академиялари мавжуд. Шулар қаторида “Машъал” академияси ҳам энг сермаҳсул футбол академияси сифатида фаолият олиб бормоқда. Академиянинг ташкил бўлишида ўзбек футболининг етакчи мутахасисларидан бири – Баҳром Давлатовнинг ҳиссаси жуда катта бўлган.

Эътиборли томони шундаки юртимизда очилган илк академия ҳам айнан “Машъал” клубига тегишлидир. Бунга қўшимча сифатида яна шуни айтиш мумкинки, бугунга келиб, академия ўзининг бир қатор битирувчилари билан бемалол мақтана оладиган даражада.

Биз ушбу академиядан етишиб чиққан футбол юлдузлари тўғрисида қисқача тўхталиб, фикр мулоҳаза юритишга жазм қилдик. Бошладик!

f_musaevФОЗИЛ МУСАЕВ

Ҳозирги кунга келиб Эрон чемпионатида тўп тепаётган битирувчимиз фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор” каби етакчи клубдарда тўп сурди ва энг асосийси Мусаев ўзи ўйнаган клублар таркибида ажойиб ўйинлар намойиш этиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Натижада унга дастлаб, “Бунёдкор” сафидаги ОЧЛ мусобақаларида кўрсатган ёрқин ўйини, Қатарнинг “Музайрих” жамоасиини қизиқтириб қўйди, тез орада ушбу жамоа сафига трансфер қилинган Ф.Мусаев афсуски бу жамоада узоқ тўп тепа олмади. Жамоа Қатар юлдузлар лигасидан пастки лигага тшиб ҳам кетди. Ф.Мусаев шундан сўнг бироз “майдондан четда” қолиб кетди. Мусаев бари-бир хорижлик скаутерлар нигоҳида бўлгани учун унга Эроннинг “Сепаҳон” жамоасидан таклиф тушди ва у Эронга йўл олди.

Айни пайтда у Эрон пример лигасида тўп тепмоқда ва миллий терма жамоамизнинг янги таркибидан ҳам ўрин олган.

eldor_sЭЛДОРБЕК СУЮНОВ

Ҳозирга келиб нафақат “Насаф” жамоаси балки МТЖнинг хам асосий дарвозабонларидан бири саналган Элдорбек жуда қисқа даврда юртимиз футбол ишқибозларининг ёқимтой футболчисига айланди ва эл оғзига тушди. Элдорбек “Насаф” сафида ҳам МТЖ сафида ҳам ўзининг маҳоратли дарвозабон эканлигини аллқачон исботлашга улгурди. У ҳали ёш, ундан кўп умид қилса бўладиган даражадаги дарвозабондир. Ажаб эмаски, келгусида Элдорбекни хориж футбол клублари либосида ҳам тўп сурганига гувоҳ бўлсак.

n_l2ФАРРУҲ САЙФИЕВ

Ҳозирги пайтда “Насаф” футбол клубининг етакчи ўйинчиларидан бирига айланган Фарруҳ Сайфиев ҳам “Машъал” академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Фарруҳ Сайфиев мамлакатимиз ҳамда халқаро яшил майдонларида жавлон уриб, ўзининг моҳирлигини намойиш этиб улгурди, у ҳали бундай ўйинларни жуда кўпини ўтказишга қодирдир.  Фарруҳ Сайфиев бошқа тарбияланувчилардек хорижий клублардан таклиф олмаган бўлсада, миллий терма жамоамиз сафида юртимиз шарафини кўплаб ҳимоя қилишга улгурди. У шунингдек “Насаф” таркибида ОЧЛ учрашувларида ҳам кўплаб майдонга тушди, оддий оилада вояга етиб, кўзга кўринган хориж футболчиларидан кам эмаслигини ҳам исботлаб қўйди, албатта бундай тарбияланувчилари билан “Машъал” футбол академияси қанча фахрланса арзийди.

l_turaevЛУТФУЛЛО ТЎРАЕВ

Фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор” жамоалари сафида чиройли ўйинлар намойиш этиб, мухлислар олқишларига сазовор бўлган футболчи жорий чемпионатда “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилаяпти. У шунингдек жуда кўп марта МТЖ сафида ҳам майдонга тушди ва яшил майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

otabek_shukurovОТАБЕК ШУКУРОВ

Ушбу футболчимизни қандай иқтидор эгаси эканини барча футбол мухлисларию -мутахсислари жуда яхши билишади. У айни вақтда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳамдир. “Машъал”дан “Бунёдкор” сафига кўчиб ўтган Отабек Шукуров ҳозирги кунда ижара асосида “Бухоро” клубида фаолият юритмоқда.

Умид қилар эдикки, ушбу иқтидор эгаси келгусида машҳур футболчи бўлиб етишса ва мамлакатимиз миллий терма жамоасининг етук аъзоларидан бирига айланса.

eldor_shЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Сурхон заминида вояга етган ушбу футболчи ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Шомуродовлар сулоласининг вакили ҳисобланади. Футболчилар оиласида дунёга келган ва футболдаги катта қадамини айнан “Машъал” академиясида қўйган ёш футболчи фаолиятини ҳам аввал ушбу клубнинг ўринбосарлар сафида кейин эса асосий таркибида бошлади. Ўзининг тиришқоқлиги ва қобилияти эвазига мамлакатимизнинг турли тоифадаги терма жамоалари сафига таклиф этилди, ҳозирги кунда эса “Бунёдкор” клуби шарафини ҳимоя қилиш билан биргаликда, миллий терма жамоамиз аъзоси ҳам ҳисобланади.

bobur-davlatov_БОБИР ДАВЛАТОВ

Кейинги вакилимиз воҳа футболи ривожи учун жуда кўп меҳнат қилган Давлатовлар сулоласининг давомчиси Бобир Давлатовдир.

Бобир айни пайтда Қозоғистоннинг Талдиқўрғон шаҳри “Жетысу” футбол клубида ижара асосида тўп сураётган бўлсада, аслида Қозоннинг “Рубин” футбол клуби ўйинчиси ҳисобланади. Ушбу битирувчимизнинг келажагидан катта умид қилса бўлади, чунки у жуда тиришқоқ ва изланувчан йигитдир, у Фозил Мусаевдек легионерлик мақомига чиқмаган бўлса ҳам, келажакдан ундан ўтиб кетишига шубҳа қилмаймиз.

Ҳаёт давом этмоқда, “Машъал” академиясида кўплаб меҳнаткаш, ўз ишининг усталари бўлмиш футбол мутахасислари ёш футболчиларни тарбиялаб вояга етказмоқдалар, шунга ишонч билан бемалол айтиш мумкинки, келгусида ҳам мазкур академиядан футбол юлдузлари етишиб чиқаверади.

Дилшод Сафаров тайёрлади

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:04, 10.09.2015.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.