Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

“Воҳа дербиси” ҳақида + фото

Баҳо:
+ | -

“Насаф” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувларга бизнинг тилимизга ёд бўлган “дерби” сўзи ишлатила бошланганига энди ҳеч ким таажуббланмайди. “Дерби” сўзи ҳам тилимизда жойини топиб бўлди.

Аслида Англия пример лигасида бир шаҳардан бўлган икки жамоа учрашувига қисқача derby сўзи ишлатилганидан аксар футбол ишқибозларининг хабари бор. Энди биз ҳам, бир шаҳарнинг ёки бир вилоятнинг икки кучли жамоаси ўзрао туқнаш келганда бу сўзни ишлатишни ўзлаштириб олдик.

Аммо “Насаф”, “Шўртан” ёки “Машъал” жамоалари бир-бирлари билан туқнаш келганда шу сўзни ўзи камлик қиладигандек. Чунки бу уччала жамоа бир-бири билан ўйнаганда худдики бирон-бир чемпионатнинг финали бўлаётгандек, тасаввур қиласан киши. Бир вилоятнинг уч жамоаси ҳам ким аслида ким эканлигини исбот қилишга ҳаракат қилади.

Мана энди яна шундай учрашувга 12 сентябрь шанба куни гувоҳ бўламиз. Олдиндан шуни бемалол айтиш мумкинки, бу ўйинни футболга ашаддий мухлис бўлган ҳам бўлмаган ҳам кўришга ошиқади. Аслида бу учрашув шунга арзийдиган учрашув бўлади.

Эсимизда бор, биринчи даврада Ғузорда бўлган учрашувга “Насаф” сафарда ОЧЛнинг навбатдаги турини Эронннинг “Тракторссозий” жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба билан келган эди. Шунда кўпчилик ““Тракторсозий”дек жамоани сафарда ўйнаб ютиб келган жамоага энди яна биринчи лигадан қайтган жамоа қандай қаршилик кўрсата оларди, “Насаф” бемалол ютади”,-деган фикрда эдилар. Аммо бу фикр ўша учрашувда ўз тасдиғини топганига ҳамма гувоҳ бўлган эди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Мезбонлар нафақат ҳимояланишди балки, ҳужумларда “Насаф” ҳимоясини ҳам анча шошириб қўйди. Иккинчи бўлим бошида эса майдон эгалари Ғулом-ҳайдар Ғуломовнинг голи эвазига орадаги ҳисобни очишга муваффақ ҳам бўлишди.

D_21:0 ҳисоби ўйин охирларигача сақланиб турди, учрашувнинг тугашига 4-5 дақиқалар қолганда стадионга ташриф буюриб, “Насаф”га мухлислик қилганлар энди дурангга ҳам рози бўла бошлашди. Ғалабадан эса умид йўқдек эди. Меҳмонлар бор кучлари билан мағлубиятдан қутулиб қолиш чорасини кўра бошлашди, мезбонлар эса бироз хотиржамликка берилгандек бўлишди. Ана шундай шиддатли кечаётган учрашувнинг 86-дақиқасида Фарруҳ Сайфиев томонидан орадаги ҳисоб тенглаштирилди. Захирадан майдонга чиққан Шоҳруҳ Гадоев ўзига хос ҳаракат билан, чап қанотдан катта тезликда “Шўртан” жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Артур Геворкян яқин масофадан тўпни дарвозага йўллашга уринди. Аммо “Шўртан” жамоаси дарвозабони маҳорат кўрсатиб, Геворкяннинг зарбасини бартараф эта олди. Бироқ ғузорликлар посбонидан қайтган тўпни Фарруҳ Сайфиев дарвозага жойлаб қўйди.

D_5Бу голдан руҳланган меҳмонлар чарчоқни ҳам эсдан чиқариб қўйишди ва учрашув асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳам ҳужумларни сусайтиришмади. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Артур Геворкян ўнг томондан жарима майдони яқинидан Илҳом Шомуродовни тўп билан таъминлади, тажрибали ҳужумчи эса учрашувнинг 90+3-дақиқасида ғалаба тўпига муаллифлик қилди.

D_4

D_3

D_6Хуллас, “Насаф” – “Шўртан” учрашувини ҳаяжонсиз кузатиб бўлмайди. Ўйин темпининг ўзи сизни бунга мажбур қилади.

Интрига, ҳаяжон, шиддатли ҳужумлар, муросасиз курашлар, кутилмаган ҳодисалар хуллас ҳаммаси бу учрашувда мужассам. Бу доимо бўлган, энди ҳам бўлаверади.

Шундай учрашувни ўтказиб юборган мухлиснинг армонда қолиши ҳам муқаррар.

Эслатиб ўтамиз бўлажак воҳа дербиси 12 сентябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.

Суратларни Сардор Нуров олган

Манба: voha.uz
Киритилди: 01:18, 11.09.2015.
Ўқилди: 3005 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.