Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Ойбек Рўзимов: “Кетма-кет мағлубиятлардан тегишли хулоса чиқардик”

Баҳо:
+ | -

“Орол” – “Хотира-79”(1:0) жамоалари учрашувида ягона голга муаллифлик қилиб, учрашув қаҳрамонига айланган Нукусликлар ҳужумчиси Ойбек Рўзимов учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Жароҳатим боис сўнгги ўйинларда майдонга туша олмаган эдим. “Оқ-тепа” ва “Косонсой”га қарши ўйинларда жамоамга ёрдам бера олмаганимдан афсусланардим. Кетма-кет мағ лубиятлардан кейин ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қилдим. Ўйинга келсак аввалига асосий таркибда майдонга тушмасам керак деб ўйлагандим. Аммо мураббий менга яна бир бор ишонч билдирди. Натижада ўйинга бошқача иштиёқ билан тушдим. Худога шукр ҳаракатларим зое кетмади. Жамоамга ёрдамим тегганидан хурсандман.

- Рақиб жамоа ҳақида нима дейсиз?
- Рақиб ҳам ёмон ўйнамади. Наманганликлар асосан қарши ҳужумларга таяниб ҳужум ташкил қилишди. Иккинчи бўлим ўрталарида улар бир-иккита қулай имкониятларга ҳам эга бўлишган эди, аммо якуний зарбалари ноаниқ чиқди. Омад ҳам шу куни биз томонда эди.

- Кейинги ўйинга тайёргарликлар қандай кетяпти?
- Биз кетма-кет мағ лубиятлардан тегишли хулоса чиқардик ва яна олдингидек мухлисларни хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз. Бизни стадионда қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат!

Фурқат Юсупов суҳбатлашди
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 12:47, 11.09.2015.
Ўқилди: 2784 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.