“Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитес мадридликлар голкипери Кейлор Навасни қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда AS га асосланиб Sports.ru
“Де Хеа – “МЮ” дарвозабони. Мен ихтиёримиздаги учта голкипернинг маҳоратига ишонаман. Бу Навас, Касилья ва Рубен. Кейлор ҳам буни яхши билади, унга бу ҳақида ўзим айтганман.
Навас ҳотиржам ва унга ишонишимни жуда яхши билади. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Кейлор, унинг рафиқаси ва агенти билан бирга тушлик қилдим. Мен ундан майдонда ўз ишини бажаришини сўрайман.
Кеча машғулотлар вақтида Навас ғаройиб ўйин намойиш қилди. Ақлбовар қилмас сэйвларни амалга оширди. У “Реал”да эканидан мен ҳам хурсандман. Бу борада ҳар доим ҳақиқатни гапирганман”, – дейди Бенитес.
Эслатиб ўтамиз, бугун ёзги трансферлар вақтида “Реал” жиддий қизиқиш билдирган “Манчестер Юнайтед” посбони Давид Де Хеа инглиз клуби билан шартномаси муддатини узайтирганди.