Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

"Реал" ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги режа тузди

Баҳо:
+ | -

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда. AS нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби ҳужум чизиғида Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе хизматларига таянишда давом этмоқчи. Ушбу футболчилар клуб лойиҳасининг асоси ҳисобланади.

Қайд этилишича, "Реал" ҳужумкорликни янада ошириш мақсадида Эндрик ва Нико Пасни ҳам жамоага қайтаришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, аввалроқ Винисиуснинг шартнома борасидаги музокаралари мураккаб кечаётгани сабабли, у Мадрид клубидаги "дахлсизлар" рўйхатига киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шубҳасиз, "қироллик клуби" атрофидаги трансфер миш-мишлари ҳали давом этади. Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни "Реал" сафарда "Барселона"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Испания чемпионлиги учун курашдан чиқди.

Киритилди: 22:30, 11.05.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик