"Манчестер Сити" клуби испаниялик ярим ҳимоячиси Давид Силва эртага Англия Премьер-лигаси 5-турида "Кристал Пэлас"га қарши учрашувда "шаҳарликлар"га ёрдам бера олмайди. Буни клуб бош мураббийи Мануэль Пеллегрини тасдиқлаган.
"Силвани таваккал қилиб, майдонга тушира олмаймиз. Сабаби унинг жароҳати бор, - дейди мутахассис ўйин олди матбуот анжуманида. - Умид қиламанки, ЕЧЛ доирасида "Ювентус"га қарши бўладиган учрашувгача соғайиб кетади", - дейди Пелегрини