Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль». Ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия премьер лигасининг марказий учрашувида «Олд Траффорд»да«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари майдонга чиқишади.

Furkat.uz иккала жамоанинг чемпионат, кубок ва чемпионшип ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтади.

Англия чемпионатида: 161 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 63 ғалаба
«Ливерпуль»: 54 ғалаба
Дуранг: 44
Тўплар нисбати: 220-203 «МЮ» фойдасига
Чемпионат баҳсларида мазкур жамоалар 161 маротаба ўзаро рўбаро келишган. Ғалабалар борасида устунлик «қизил иблислар» тарафида. Улар 63 бора «Ливерпуль» устидан ғалаба қозониб, 54 тасида имкониятни бой беришган.

Чемпионшипда: 4 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 2 ғалаба
«Ливерпуль»: 2 ғалаба
Тўплар нисбати: 14-9 «Ливерпуль» фойдасига
Ушбу жамоалар Англия қуйи дивизионларида 4 бора тўқнаш келишган. «МЮ» ҳам «Ливерпуль» ҳам 2 тадан учрашувларни ўз фойдаларига ҳал қилишган. Тўплар нисбати бўйича устунлик эса «мерсисайд»ликлар томонида.

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль». Ўзаро ўйинлар тарихи

Англия кубогида: 17 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 9 ғалаба
«Ливерпуль»: 4 ғалаба
Дуранг: 4 та
Тўплар нисбати: 25-17 «МЮ» фойдасига
Англия кубогида «МЮ» ва «Ливерпуль» тез-тездан тўқнаш келишади. Кубок доирасида ўтказилган 17 та учрашувнинг ярмидан кўпи «Манчестер Юнайтед» футболчиларининг ғалабалари билан якун топган. 4 та учрашув эса «Ливерпуль» фойдасига ҳал бўлган. «Қизил иблислар» 25 маротаба, «Мерсисайдликлар» 17 бора гол киритишга муваффақ бўлишган.

Англия Лига кубогида: 5 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 2 ғалаба
«Ливерпуль»: 3 ғалаба
Тўплар нисбати: 7-6 «Ливерпуль» фойдасига
Жамоалар Англияда нуфузи бўйича 3-ўринда турувчи Лига кубогида 5 марта учрашишган. Бу борада устунлик Ливерпульликларда. Улар 3 марта, манчестерликлар эса 2 бора ғалаба нашидасини суришган. Тўплар нисбати ҳам табиийки «Ливерпуль» фойдасига – 7:6

Англия суперкубогида: 5 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 1 ғалаба
«Ливерпуль»: 1 ғалаба
Дуранг: 3 та
Тўплар нисбати: 6-5 «МЮ» фойдасига
Суперкубокларда жамоалар 5 та учрашувда бир-бирларига рақиб бўлишган. Қизиғи ана шу ўйинларнинг 3 таси дуранг натижа билан хотима топган. Томонлар фақтгина 1 мартадан ғалаба нашидасини суришган холос. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам катта эмас – 6:5.

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль». Ўзаро ўйинлар тарихи

Умумий: 192 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 77 ғалаба
«Ливерпуль»: 64 ғалаба
Дуранг: 51 та
Тўплар нисбати: 266-246 «МЮ» фойдасига
«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» барча турнирларда 192 та учрашувда ўзаро рақиб бўлишган. Ўйинларнинг 76 таси «Қизил иблислар»нинг, 64 таси эса «мерсисйдликлар»нинг ғалабалари билан якун топган. Томонлар 51 учрашувни муроса билан тугатишган. Манчестерлик футболчилар 264 та гол, Ливерпульликлар 245 та гол киритишга муваффақ бўлишган.

Чемпионатда «Олд Траффорд»даги охирги 5 та учрашув: 3:0, 0:3, 2:1, 2:1, 3:2

«Олд Траффорд»да ўтказилган сўнгги 5 та учрашувнинг 4 таси «қизил иблислар»нинг фойдасига ҳал бўлган. «Юнайтед» бир марта йирик ҳисобда ютган бўлса, қолган уч беллашувда минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилган. «Ливерпуль» эса 2014 йилда «Олд Траффорд»дан йирик ғалаба билан қайтган.

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль». Ўзаро ўйинлар тарихи

Чемпионатда «Энфилд Роуд»даги охирги 5 та учрашув: 1:2, 1:0, 1:2, 1:1, 3:1.
«Ливерпуль» азалий рақибига қарши «Энфилд Роуд» сўнгги 5 та учрашувда 2 та ғалабага эришган. 1 марта дуранг ўйнаган ва 2 бора мағлубиятга учраган.

Йирик ҳисоблар:
19.09.1925 «Ливерпуль» - «Манчестер Юнайтед» 5:0
11.09.1946 «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» 5:0
05.05.1928 «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» 6:1
1925-йилда «Ливерпуль» «МЮ» дарвозасига жавобсиз 5 та гол йўллайди. Орадан 3 йил ўтиб эса «иблислар» рақибининг 1 та голига 6 та голи билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлишади. 2-жаҳон уруши тугаганидан сўнг ўтказилган илк чемпионатда «МЮ» «Ливерпуль»ни яна 5 та тўп фарқи билан мағлубиятга учратади.

Голлар шоуси:
25.03.1908 «Ливерпуль» - «Манчестер Юнайтед» 7:4

Жанговар дуранг:
22.08.1953 «Ливерпуль» - «Манчестер Юнайтед» 4:4
1908-йилда Ливерпульда бўлиб ўтган учрашувда мухлислар 11 та голга гувоҳ бўлишади. Мезбонлардан 7 та, меҳмонларда эса 4 та. 1953-йилда мазкур жамоалар иштирокида жанговар дуранг натижа қайд этилди. ҳар иккала клуб ҳам 4 мартадан дарвозаларни «ўққа» тутишади.

Статистикага кўра бироз устунлик МЮ томонида. Бироқ бугун бу рақамлар ҳеч нарсани англатмайди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишади. Бугун қандай натижа қайд этилар экан. Буни яқин соатлар ичида билиб оламиз.

Юсупов Фурқат тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 14:51, 12.09.2015.
Ўқилди: 4154 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.