Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Рўзиқул Бердиев: “Шўртан”нинг голи бизни “уйғотди”

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийси Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-“Шўртан”нинг голи бизнинг футболчиларни уйғотди. Унгача футболчиларимиз “ухлаб” ўйнади. Тезкор жавоб голи биз учун фойда бўлди.

-Кейинги учрашувда Ҳамза Каримов ва Рой Рокни кўрамизми?

-Рой Рок тиббий кўрик бўйича муаммоларини ҳал қила олмаяпти. Ҳамза Каримов машғулотда жароҳатини янгилаб олди.

-Бугун ғалаба қозонган бўлса-да, “Насаф” кутилганидек ўйнамади?

-Орадаги танаффус катта таъсир ўтказди.

-“Локомотив” билан бизни кутаётган иккита оғир ўйингача футболчилар тайёр бўла олишадими?

-“Локомотив” ҳам бугун оғир ўйин ўтказди. Кубок финалига чиқишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз

-Алланиёзов тезда жамоага киришиб кетди. Кенжа Тўраевнинг қайтиши қийин кечмоқда?

-Кенжа Тўраев Азамат Алланиёзовдан тўрт ҳафта кейин машғулотларга киришди. Футболчи профессионал бўлиши керак. Кенжа кўпроқ ўз устида ишлаши керак.

-Гадоевни нега алмаштирдингиз?

-Гадоев озроқ оқсай бошлагандек кўринди. Заҳирада ўйин тизгинини ўзгартирадиган футболчилар камлиги боис уни кейинги учрашувга сақладик десак ҳам бўлади.

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:45, 13.09.2015.
Ўқилди: 2316 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик