Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Бахтиёр Ашурматов: «тенг кучли бўлган рақиблар ўртасида ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувидан сўнг дастлаб «Навбаҳор»бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учрашув борасида фикрлашди.

- Бугун тенгкучли бўлган рақиблар ўртасида ўйин бўлди. Ҳар икки жамоага ҳам ўйиндан олдин очко жуда зарур эди. Ўйинни тенгкурашлар остида ўтди деган бўлардим. Фақатки «Динамо» яратилган имкониятларини голга айлантириб, ғалаба қозонишга эришди. Рақиб голи ўйин охирида киритилгани учун бизда жавоб тўпини киритиш учун деярли вақт қолмаганди. Омад рақибларга кулиб боқди.

- Учрашувнинг биринчи бўлимида Алишер Маҳмудовнинг жароҳати боис мажбурий ўзгаришга қўл урдингиз. Бу ўзгариш жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатдими?

- Биринчи бўлим якунидаги ўзгаришни иккинчи бўлим бошида қилишни режалаштираётгандим. Чунки биз мағлубиятга учраётгандик. Шу боис иккита ҳужумчи билан тўп суришни ўйлаб, Улуғбек Бақоевни майдонга туширишни режалаштиргандим. Айтмоқчиманки, мажбурий ўзгариш ўйинимизга салбий таъсир қилгани йўқ.

- Жамоа мавсум якунларига кўра ўз олдига қўйилган вазифани уддалай оладими?

- Бу йилги шароитимиздан келиб чиқиб 6-ўринни олишни режалаштиргандик. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубият эса бу вазифани бажаришни мушкул иш қилиб қўйди. Қолаверса, кучли бешликдан ташқарида қолган жамоалар орасидаги очколар фарқи катта эмас. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсум сўнггига қадар бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:10, 13.09.2015.
Ўқилди: 1975 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.