“Эвертон” бош мураббийи Роберто Мартинес “Челси”га қарши АПЛ 5-тури доирасидаги учрашувдан(3:1) кейин жамоасини мақтаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўйинда Стивен Нейсмитнинг хет-триги “ирислар”га ишончли ғалабани тақдим қилганди.
– Учрашувда кучли салоҳиятга эга эканини намойиш қилиб ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман, – дея Мартинес сўзларини келтиради ВВСга таяниб “СЭ”. – Нейсмит жамоамиздаги муҳим футболчилардан бири. У жамага нафақат бугун балки бир неча мавсумдан бери фойда келтириб келаяпти. Ҳар бир машғулотда ўз ўйинини ўстиради. Айни вақтда у барчага энг юқори спорт формасида эканини исботламоқчи, шунинг учун ҳам ажойиб голлар киритди.