"Интер” Италия чемпионатининг 3-турида “Милан” устидан минимал ғалабага эришди (1:0).
Шу тариқа Роберто Манчини шогирдлари мавсум стартидаги уччала учрашувда ҳам ғалаба қозонган ягона жамоага айланди, деб хабар беради Sports.ru.
“Нерадзуррилар”ни турнир жадвалида таъқиб этаётган “Кьево”, “Рома”, “Торино”, “Палермо” ва “Сассуоло” жамоалари ҳисобида 7 очко мавжуд.