"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо атрофдагилар унинг жамоасини ҳурмат қилишларини истайди.
"Мен босим остида эмасман. Босим остида деб Европада яшаш учун жой қидираётган қочоқларни айтсак бўлади. Тан оламан, бу фаолиятимдаги энг ёмон натижалар. Лекин, бу мени мураббийлик сифатларимни йўқ қилиб юбора олмайди", - дейди мураббий.