Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Жозе Моуриньо: «Кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг «Маккаби» устидан ғалаба биз учун жуда муҳим»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Маккаби»га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди (4:0).

«Бир нечта ўйиндан иборат муваффақиятсизликлардан кейин бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Урилмаган пенальти жиддий синов бўлди. Ҳамма нарса бизга қарши бўлаётганида — ҳакамларнинг қарорлари, четлатиш, 11 метрли зарбалар, жароҳатлар, омадимиз келмаслиги, боз устига ғалаба қозонишимиз шарт бўлган ўйинни мана шундай бошлаш — бу жуда мураккаб. Бу футболчилар ва бутун жамоанинг характерини синаш учун ажойиб синов. Шундай мураккаб вазиятдан чиқиб кетганимиздан хурсандман.

Жамоадаги барча осон бўлмаган вазиятдан ва муваффақиятсизликлар босимидан чиқиб кетишга чоғланган. Кўрсатилган ўйиндан ҳам, эришилган натижадан ҳам қониқиш ҳосил қилдим.

Бугун биз ҳақиқатан ҳам тажовузкор ўйин кўрсатдик, тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам. Биз рақибга катта босим ўтказдик ва жипслашган ҳолда ҳаракат қилдик. Тўпни йўқотганимиз заҳоти уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик ва рақибни хато қилишга мажбур қилдик.

Биз тўп билан яхши ўйнадик. Фабрегас ва Лофтус-Чик жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилишди. Ҳимояда тезкорлик билан чиқдик ва ортиқча тўхталишларсиз тўпни ҳужум чизиғига етказдик. Биз яхши футбол намойиш қилдик.

Ҳа, биз «Барселона», «Реал» ёки «Бавария»га қарши ўйнамадик. Аммо рақиб саралаш босқичида «Базель»дан ўтди ва бу ерга жанг қилиш учун келган. Лекин бу биз учун муаммо туғдирмайди. Биз ростдан ҳам муносиб ўйин кўрсатдик.

«Порту» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги дурангдан сўнг бугунги натижа бизга жиддий устунлик беради», – дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:35, 17.09.2015.
Ўқилди: 2435 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.