Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

«Пахтакор» - чемпион, шундайми?

Баҳо:
+ | -

12 сентябрь, шанба куни «Тошкент дербиси»да «Локомотив» ва «Пахтакор» клублари миллий чемпионатимиз доирасида навбатдаги бор тўқнаш келишди. Ўйинни кўрганлар айтиши мумкинки, у ҳеч қандай «келишув»ларсиз, ҳақиқий курашлар остида кечди ва «Пахтакор»нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборга молик воқеа эса ўйиндан сўнг, ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирок этган матбуот анжуманида кузатилди. Хусусан, «темирйўлчилар» устози Вадим Абрамов «Пахтакор»­ни навбатдаги чемпионлик билан табриклаб қўя қолди. Эслатиб ўтамиз, Вадим Карленович ўтган йили ҳам худди шундай йўлдан бориб, чемпионат тугашига тўрт тур қолганда, «шерлар»дан мағлубиятни қабул қилиб олган ва муддатидан анча олдин рақибни олтин медаллар билан қутлаб қўйганди. Бу йил ҳам ҳал қилувчи баҳсда «Локо» енгилди. Ваҳоланки, анчадан бери йўқотишларсиз келаётган «Пахтакор» айнан шу беллашувда очколардан маҳрум бўлиши кутилганди. Тўғри, назарий жиҳатдан, «Пахтакор» учун чемпионликни нишонлашга ҳали эрта. Лекин яқин келажакдаги учрашувлар жадвалини кўриб чиқсак, чиндан ҳам, бу жамоадан очко тортиб олишга муносиб бўлган рақиб кўзга ташланмаяпти. Шундай экан, Вадим Карленовичнинг гапларида ҳам жон бордек. Бироқ шу ўринда савол туғилади: оқибат шундай бўлишини била туриб, нега Абрамов шогирдларини етарлича руҳлантира олмади? Ахир, унинг шогирдлари миллий терма жамоа йиғин ва ўйинларидан «чарчаб келишган» бўлса, «Пахтакор» футболчилари ҳам худди шу ҳолатда бўлишлари керак эди-ку? Ҳа, Абрамов ўша матбуот анжуманида мағлубиятдаги ҳамма айбни ўз бўйнига олди. Аслида ҳам худди шундай бўлиши лозим эди. Чунончи, қайсидир бир футболчи, айниқса, ҳужум чизиғидаги ўйинчининг биринчи бўлимдан сўнг дарҳол захирадагиси билан алмаштирилиши мураббийнинг таркиб танлашда яққол хато қилганини англатади. Демак, Вадим Карленовичнинг таркибдаги ўзгартиришларини ҳисобга олсак, хатога биринчи бўлиб ўзи йўл қўйган бўлиб чиқади. Ҳолбуки, «Пахтакор» мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ва жамоадаги кўплаб ўйинчиларнинг терма жамоага жалб қилиниши туфайли «шерлар»нинг ҳозирги ҳолатини «барқарор» деб баҳолаш мушкул. «Темирйўлчилар» эса бундан фойдаланиб қолишлари шарт эди. Афсуски, улар буни уддалай олишмади. Хўш, энди Абрамов кимдан умид қилади? «Навбаҳор»данми? Бўлиши мумкин. Лекин бунга ишониш қийин. Чунки очиғини айтиш лозим, ўтган йили ҳар икки даврадаги ўйинда ҳам «Пахтакор»ни анча қийнаб қўйган «Навбаҳор» билан ҳозиргисининг анча фарқи бор. Наманганликларда таркиб сезиларли даражада ўзгарди. Қолаверса, жамоанинг дарвоза ва ҳимоя чизиқлари ўтган йилгидек ишончли кўринмаяпти. Кўча-кўйдаги баҳсларда эса «Бу сенга Англия премьер-лигаси эмаски, «Динамо»дан мағлуб бўлиб қайтган «Навбаҳор» «Пахтакор»дан устун келса...» қабилидаги гап-сўзларни ҳам эшитиб қоляпмиз. Мухлисларнинг бу гапларида ҳам жон бор. Тўғри, 20 сентябрь куни Наманганда бўладиган учрашув кескин ўтиши, асаббузарликларга бой бўлиши мумкин. Лекин потенциал имкониятлардан келиб чиқсак, ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланишига шубҳа қиладиганлар сони шубҳа қилмайдиганлар сонидан анча кўп бўлиб чиқиши тайин. Шундай аҳвол давом этаверар экан, чемпионат савияси бир жойда қотиб туравериши турган гап-да!

Ушбу ўйин олдидан эътиборни тортадиган яна бир омил кўзга ташланяпти. Водийда ўтадиган «Навбаҳор»-«Пахтакор» ўйини негадир нафақат мамлакатимизда, балки бутун Осиёда тенгсиз бўлган ҳакам Равшан Эрматовга эмас, навоийлик З. Қодировга топширилди. Қодировга бўлган ҳурматни тўла сақлаган ҳолда айтиш керакки, ахир, худди шу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги учрашувлари ва ҳар иккала ўйинда ҳам «Пахтакор»нинг қўшиб берилган дақиқалардаги пенальтидан фойдаланиши натижасида ғолиб чиққанини кўрмаганмидик?! Мазкур ҳолатлар эса «Навбаҳор» мухлисларида шунчалар норозилик уйғотдики, асти қўяверасиз. Фикримизча, бу беллашувни «кимдир» эмас, айнан Эрматов бошқарса, яхши бўларди. Бир неча бор Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлган рефери ўйинни мухлислар кутганидек бошқарарди, кучли жамоа ўзи истаган натижага эришарди. 90 дақиқа эса ҳар қандай шубҳали қарорлардан холи ўтарди. Зеро футболсевар Наманган аҳли ҳам барча вилоятдаги мухлислар каби, Эрматовга ўзларига ишонгандек ишонишади. Эҳтимол, Абрамов ҳам «Пахтакор»нинг ўйинларини 90-дақиқадан кейин томоша қилиш керак» деганда айнан шуни назарда тутгандир?! Буни биз билмаймиз. Билганимиз шуки, Вадим Карленовичнинг назарида «Пахтакор» яна бир бор мамлакат чемпиони бўлишга улгурди. «Навбаҳор» эса бунга ҳали вақт эрталигини кўрсатиб қўйишга тайёрланмоқда. Сиз нима деб ўйлайсиз, «Пахтакор» - чемпионми ёки бизда ҳам Англиядаги каби сенсациялар рўй берармикан? Бунга тез орада жавоб оламиз. Стадионга марҳамат...

Аббосбек Имомбердиев, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:31, 18.09.2015.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.