Кириш Регистрация

Р.Бердиев: “Йигитларимиз соврин ютишга ҳақли”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги “Локомотив” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

 

-Аввало барча мухлисларимизни финалга чиққанимиз билан табриклайман, улар бунга ҳақли эдилар. Ўтган ўйиндаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба ва бугунги баҳсда тартибли ҳаракатларимиз туфайли финалга чиқдик деб ўйлайман, - дейди Рўзиқул Бердиев. - "Локомотив"нинг охирги ўйинларини кўриб чиққандик. Кўпроқ ҳимояда ўйнадик, сабр қилдик, қарши ҳужумда имкониятни кутдик. Бизда ярим финалга чиққан тўртта жамоанинг савияси тенг деб ўйлайман. Финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ. Ниҳоят бу сафар финалда кубокни қўлга киритишга уринамиз. Йигитларимиз соврин ютишга ҳақли.

 

Ҳамза Каримов жароҳати туфайли майдонга тушмаяпти. Тўрт кундан сўнг яна шу жамоага қарши шу ерда ўйнаймиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди, аммо тактика борасида ўзгаришлар бўлиши аниқ.

 

Олий лига доирасидаги баҳсда "Локомотив" билан дуранг ўйнасак хурсанд бўламан. Ўша ўйинда дуранг бўлса чемпионлик учун "Локомотив"нинг ҳам, "Насаф"нинг ҳам имкониятлари пасайиб кетади. Биз доим охиригача курашамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 17:36, 18.09.2015.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик