Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Челси” – “Маккаби” (4:0) Учрашувига оид қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг дастлабки турида Лондоннинг "Челси" жамоаси ўз майдонида Тел-Авивнинг "Маккаби"сини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Furkat.uz сайти ушбу учрашувга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

1. Ушбу клублар cеҳмпионлар лигасида илк бора учрашишди.

2. “Челси”нинг Чемпионлар лигасидаги мағлубиятсиз серияси 9 ўйинга етди. Моуриньо шогирдлари охирги марта 2013/14 йилги мавсум ярим финалида “Атлетико” (1:3) дан таслим бўлишган эди.

3. Тел-Авивликлар Чемпионлар лигасида тўртинчи сафар ўйинларини ўтказишди. Улар ана шу ўйинларнинг барчасида имкониятни бой беришган.

4. Ўйинда ҳисобни очган Виллиан ўзининг Чемпионлар лигасидаги юбилей 10-голини киритди. Ана шу голларнинг иккитасини у “Челси” либосида нишонлаган.

5. “Аристократлар” ярим ҳимоячиси Оскар Чемпионлар лигасида 16 ўйиндан буён гол ура олмай келаётган эди. Бу сафар у ана шу нохуш анъанасига барҳам берди.

6. “Челси” ҳужумчиси Диего Коста ниҳоят ушбу жамоа таркибида Чемпионлар лигасидаги илк голини урди. Испаниялик ҳужумчи бундан олдинги 7 та ўйинда гол ура олмай келаётган эди.

7. “Челси” ярим ҳимоячиси Франческ Фабрегас турнирдаги 90-учрашувини ўтказди.

8. Испаниялик ярим ҳимоячи шу куни мусобақадаги 19-голини урди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 21:05, 18.09.2015.
Ўқилди: 4986 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик