“Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев миллий терм жамоамизнинг Филиппин устидан қозонган йирик ғалабасини қуйидагича изоҳлади.
- 90 дақиқа давомида ўйинни ўз назоратимизга олдик. Бундан ташқари, майдонга тушган ҳар бир футболчи фақат ғалабани ўйлаб ҳаракат қилди. Қолаверса, рақибимизни яхши ўргангандик ва мураббийларимизнинг кўрсатмаларига таяниб уларга имкон бермадик. Шунинг эвазига йирик ҳисобда зафар қучдик, дея фикр билдирди ҳужумчи “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюсида.