Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ФИФА Испания футбол федерациясига Арда Туронни янги мавсумга аризага киритишга рухсат бермади

Баҳо:
+ | -

ФИФА Испания қироллик футбол федерациясига “Барселона”нинг янги ўйинчиси Арда Туронни янги мавсумга эълон қилинган футболчилар сафига киритишга рухсат бермади. Бу ҳақда Испаниянинг “Спорт” нашри маълум қилди. 

ФИФА “Барселона”га ёш футболчиларнинг трансферида йўл қўйган қоидабузарликлари сабабли янги ўйинчиларни рўйхатга олишни тақиқлаб қўйган эди. Бу тақиқлов 2016 йилнинг январигача амал қилади. “Кўк-анор ранглилар” ёзда Арда Турон ва Алейша Видални ўз сафларига қўшиб олган эдилар, бироқ уларни мавсум бошида рўйхатдан ўтказа олмадилар.

Бироқ “Барса” Испания футбол федерциясига истесно тариқасида Туронни Чемпионлар Лигасида “Рома”га қарши учрашувда жароҳат олган Рафиньянинг ўрнига киритиш ҳақида ариза топширди. Бразилиялик футболчи оёқ бўғинлари чўзилиши сабабли бир неча ойга сафдан чиқди.

Испания футбол федерцияси кутилмаганда бунга розилик берди, бироқ ФИФА тақиқлов 2016 йилгача давом этишини эслатган ҳолда бу қарорни амалга оширишни тақиқлаб қўйди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 23:08, 19.09.2015.
Ўқилди: 4874 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.