Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Рустам Мирсодиқов: "Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди"

Баҳо:
+ | -
Мамлакат чемпионатининг иккинчи даврасини кутилганидан бўш бошлаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ниҳоят 22-турга келганда орзиқиб кутилган ғалабани тантана қилди. Кончилар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилишди ва 4:2 ҳисобида муваффақиятга эришдилар.   Учрашувдан кейин биз ҳар иккала жамоа мураббийларининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. *          *          * Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Иккинчи даврани кутилмаган жароҳатлар, таркибдаги йўқотишлар ҳамда футболчиларнинг функционал ҳолати билан боғлиқ бўлган муаммолар боис муваффақиятсиз ўтказаётган жамоамиздан ишқибозлар фақатгина ғалаба кутишаётганди десам, янглишмайман.   Бу сафар ҳам таркибни тузишда қийинчиликка дуч келдик. “Бунёдкор” билан ўйинда ҳужумчимиз Шаҳзодбек Нурматов жароҳат олганлиги боис майдонга туша олмаган бўлса, Мирғиёс Сулаймонов сариқ карточкалар боис мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказиб юборди. Яна бир ҳужумчимиз Сардор Расулов эса бетоб эди. Хуллас, ҳужум чизиғига ёшлар терма жамоамиз назоратида келаётган Шоҳназар Норбековни туширдик ва у умидимизни оқлади.   Тажрибали ярим ҳимоячи Руслан Вагапов ўзини кўрсатди. Футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ муаммолар ортда қолди деб умид қиламан. Бугун футболчилардаги иштиёқ эвазига 3 очколик бўлдик. Кейинги ўйинларгача асосий футболчиларимиз майдонга қайтишса, мухлисларимизни албатта хурсанд қилишда давом этаверамиз.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:58, 21.09.2015.
Ўқилди: 1741 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик