“Реал” 2015/16-йилги мавсум стартидаги расмий ўйинларда ҳали бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган.
Шу тариқа, мадридликлар топ-5 яъни “Кучли бешлик” Европа чемпионатлари жамоалари орасида ҳали дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона клуб бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда AS маълумотига асосланиб Sports.ru.
“Реал” жами бешта учрашув ўтказган: 4та – Ла Лигада, 1та – ЕЧЛда. Ўйинларнинг ҳар бирида дарвозани Кейлор Навас қўриқлаган.