Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ла лига. 5-тур. «Барселона» йирик ҳисобда ютқазди, «Реал» ғалаба қозонди!

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг бугунги оқшомида кутилмаган натижа қайд этилди. "Барселона"нинг Вигода "Сельта" қарши ўйини қийин ўтишини тахмин қилиш мумкин бўлгандир, аммо Энрике шогирдларининг йирик ҳисобдаги мағлубиятини ҳеч ким кутмаганди.

Мезбонлар ўйин бошидан катта иштиёқ билан ҳужумга ташланиб, номдор рақибга тўпни назорат қилиш имконини беришмади. 15-дақиқалардан кейин каталонияликлар ташаббусни қўлга олиб, вазиятларни ярата бошлашганида эса, "Барса" тарбияланувчиси Нолито ажойиб айланма зарба билан Тер Штегенни доғда қолдирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса бунгача 4та ўйиндан иборат дисквалификацияни ўтаб, таркибга қайтган Пике майдон марказида тўпни рақиб футболчиларига олдириб қўйди. Яго Аспас бирга бир вазиятдан самарали фойдаланиб, фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлим шундай ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Месси дарвоза устунини эмас, тўрни нишонга олганида, ўйиннинг бориши ўзгариши мумкин эди. Аммо бу вазиятда омад "Сельта"га кулиб боқди. "Сен урмасанг — сенга уришади:": Аспас қарши ҳужумда бирга бир вазиятга чиқди ва бу имкониятни ҳам кўкка совурмади — 3:0!

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Неймар битта жавоб тўпини киритди. Орадан бир дақиқа ўтиб Мунир эл-Ҳаддодий яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Натижада юқоридаги мақол яна кучга кирди ва Гвидетти ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

"Барселона"нинг мағлубиятидан "Реал" унумли фойдаланиб қолди. "Атлетик"га қарши ўйинда Бенитес шогирдлари ҳам ёрқин ўйин кўрсатишмади. Биринчи бўлимда басклар ҳимоячиси дарвозабонга узатма беришда сусткашликка йўл қўйди ва бундан Бензема унумли фойдаланди.

Шундан кейин мадридликлар ҳимоявий ўйин қила бошлашди. "Бильбао" 67-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштирди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Сабин Мерино бош билан меҳмонлар дарвозасига жойлади. Бу Кейлор Навас дарвозасига урилган мавсумдаги илк гол бўлди.

"Реал" тезда яна олдинга чиқиб олди. Иско ўнг қанотдан олдинга борди ва Бенземага голли узатмани амалга оширди. Бу вазиятдан гол ура олмасликнинг иложи йўқ эди.

Мазкур ғалабалардан сўнг "Реал" ва "Сельта" ўз очколарини 13тага етказишди ва жадвалда 1-2-ўринларга кўтарилиб олишди. "Барселона" эса тўплар нисбатига кўра "Атлетико"дан кейинги — 4-ўринга тушиб кетди.

ЛА ЛИГА, 5-ТУР
Сельта – Барселона  - 4:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – Нолито, 26; 2:0 – Аспас, 30; 3:0 – Аспас, 56; 3:1 - Неймар, 79; 4:1 - Гуидетти, 81.

Леванте – Эйбар 2:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – Бастон, 11; 0:2 – Бастон, 48; 1:2 – Моралес, 52; 2:2 - Дейверсон, 90.

Райо Вальекано – Спортинг - 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – Трасхоррас (с пенальти), 40; 2:0 – Гуэрра, 48; 2:1 – Джони, 50.

Атлетик – Реал 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – Бензема, 19; 1:1 – Мерино, 67; 1:2 – Бензема, 70.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:53, 24.09.2015.
Ўқилди: 9190 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.