Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Испанияда Гвардиоланинг Каталония мустақиллиги учун овоз беришга чақиргани танқид қилинди

Баҳо:
+ | -

Испания Спорт вазири Мигель Карденаль Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси мураббийси Хосеп Гвардиоланинг Каталония аҳолисини ҳудуд мустақиллиги учун овоз беришга чақирганини танқид қилди. Бу ҳақда DPA хабар берди.

“Гвардиола йирик манипуляция иштирокчисига айланди. Буни онгли равишда қилдими ёки йўқ, мен билмайман. Аммо вазият Каталонияда кечаётган кўп нарсаларни ойдинлаштиради”, - деди Карденаль.
2015 йил июль ойида Гвардиола Каталониянинг Испаниядан ажралиши учун ҳаракат қилаётган партиянинг сайлов рўйхатига киритилган эди.

44 ёшли мутахассиснинг номзоди “Каталония демократик конвергенцияси” (Convergència Democràtica de Catalunya) блоки рўйхатига расман киритилган. Гвардиола — асли каталониялик бўлиб, футболчилик ва мураббийлик каръерасининг катта қисмини “Барселона” сафида ўтказган.

Каталонияда маҳаллий сайловлар эса 27 сентябрь куни бўлиб ўтади. Экспертлар ушбу сайловни мустақиллик референдумининг муқобили сифатида эътироф этишмоқда.

2014 йил ноябрида провинциянинг Испаниядан ажраб чиқиши тўғрисидаги плебисцит (жуда муҳим масалани ҳал қилишни умумхалқ овозига қўйиш, референдум)да 80 фоиз каталониялик иштирок этган эди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:39, 25.09.2015.
Ўқилди: 3585 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.