Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги дерби баҳси муддати аниқ бўлди.
Sport.es нашрида маълум қилинишича, ушбу ўйин 21 ноябрь куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.
Иккинчи даврадаги "эл-класико" эса 2016 йилнинг апрелида бўлиб ўтади.