Ўз майдонида “Атлетико”ни мағлуб этган “Вильярреал” ўз тарихида илк бор Испания чемпионати турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.
“Сариқ сув ости кемаси” мавсум стартида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай 6 ўйинда 16 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
“Вильярреал” 2008/09 йилги мавсумда ҳам 6 турда 16 очко тўплаган, аммо 7-турда “Эспаньол” билан дуранг қайд этганди.
Демак, “сариқ сув ости кемаси” “Леванте” билан бўладиган учрашувда ўз тарихидаги энг яхши стартни расмийлаштириш имконига эга, деб ёзмоқда Bombardir.ru.