26-27 сентябрь кунлари Италия А сериясининг 6-тури доирасида 8та учрашув бўлиб ўтди.
Турнинг энг марказий баҳси тур арафасида 1 ва 2-ўринларда турган "Интер" ҳамда "Фиорентина" клублари ўртасидаги учрашув бўлди. Ушбу ўйинда кутилмаганда 1:4 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар ғалаба қозонди.
Қайд этиш керакки, мазкур мағлубият "Интер" учун бу мавсумдаги дастлабкиси бўлди.
Эндиликда, "Фиорентина" 15 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. "Нераззурилар" эса тўплар нисбатидаги фарқ туфайли иккинчи ўринга тушди.
Интер – Фиорентина 1:4 (0:3, 1:1)
Голлар: 0:1 – 4, пенальти Иличич, 0:2 – 18 Калинич, 0:3 – 23 Калинич, 1:3 – 60 Икарди, 1:4 – 76 Калинич.
Интер – Ханданович, Сантон, Миранда, Медель, Перишич (Биабиани, 61), Гуарин (Брозович, 77), Мело, Кондогбиа (Раноккия, 46), Икарди, Теллес, Паласио.
Фиорентина – Тэтэрушану, Ронкалья (Жилберто Жуниор, 75), Родригес, Астори, Алонсо, Бадель (Фернандес, 82), Весино, Блашчиковски (Томович, 69), Иличич, Валеро, Калинич.
Огоҳлантиришлар: Ханданович (3), Кондогбиа (40), Гуарин (43), Калинич (69), Медель (81), Алонсо (90).
Четлатиш: Миранда (31).