Европа миллий чемпионатлари секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Эътиборингизга ушбу мавсум давомида ҳали мағлубият аламини тотмаган жамоалар номини тақдим этамиз.
Ушбу рўйхатда гранд жамоалар билан бир қаторида ўз чемпионатида “чақилмас ёнғоқ”қа айланиб бораётган ўртамеёна клубларни ҳам учратиш мумкин.
Испания чемпионати:
“Реал Мадрид” жамоаси ушбу мавсумда Ла Лига доирасида 6 та ўйин 4 ғалаба 2 дуранг қайд этган.
“Вильярреал” Испания чемпионатида 1 дуранг ва 5 ғалаба қайд этиб, турнир жадвалини бошқариб турибди.
Вигонинг “Сельта”си ҳам “галактикос” билан тенг натижа кўрсатиб турибди.
Германия чемпионати:
“Бавария” ушбу мавсумда Бундеслигада 7 та ўйинда шунча ғалаба билан пешқадамликни қўлга олган.
Дортмунднинг “Боруссия”си эса 5 ғалаба ва 2 дуранг билан мюнхенликларни таъқиб этмоқда.
Франция чемпионати:
ПСЖ жорий мавсумда 8 ўйинда 6 ғалаба ва 2 дуранг билан ўз чемпионатида якка ҳокимлик ўрнатди.
Италия чемпионати:
Ушбу чемпионатда “Сассуоло” тобора гарандлар учун ҳақиқий бош оғриғи бўлиб турибди. Яшил-қоралар А Серияда 6 та ўйинда 3 ғалаба ва шунча дуранг билан “Ювентус”, “Наполи”, “Милан” каби грандларни доғда қолдириб, турнир жадвалининг 4- поғонасини эгаллаб турибди.