Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Англия Премьер-лигаси “починлари”: Харри Кейндан – Уэйн Рунигача

Баҳо:
+ | -
Кеча Англия Премьер-лигаси 7-турига старт берилди. Мазкур тур “Тоттенхэм” – “Ман Сити” учрашуви билан бошланди. “Шпоралар” ушбу ўйинда 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, ўтган мавсумда “Тоттенхэм” тўпурари бўлган Харри Кейн “Ман Сити”га қарши учрашувга қадар жорий мавсумда Премер-лигада ҳали гол киритмаган эди. Айнан кечаги ўйинда ҳужумчи голсиз сериясига барҳам берди. Умуман олганла, 7-тур бир қатор юлзудлар учун омадли келди ва улар голли “починлари”ни бошлаб олишди.   Харри Кейн (“Тоттенхэм”)     Ўйиннинг 61 дақиқасида англиялик ҳужумчи Кристиан Эриксеннинг зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпга аниқ зарба йўллади ва мавсумдаги илк голини киритди. Таъкидлаш керакки, Харри Кейн май ойидан буён Премьер-лигада тўп киритмаган эди.   Уэйн Руни (“Манчестер Юнайтед”)     “Қизил иблислар” сардори Уэйн Руни ўзининг 7-турга келибгина голсиз сериясига барҳам берди. Руни “Сандерленд” билан ўйинда (3:0) ўзининг 999 дақиқадан иборат голсиз сериясига якун ясашга эришди. Учрашувнинг 46 дақиқасида Антони Мариталнинг узатмасидан сўнг англиялик футболчи гол киритиб, клуб сафидаги голлар сонини 171 тага етказди. Ушбу натижа билан Уэйн Руни “МЮ” сафида ҳаракат қилган афсонавий Денис Лоуга тенглашиб олди. 30 ёшли ҳужумчи АПЛ доирасида сўнгги бор 4 апрелда, “Астон Вилла”га гол урганди.   Даниэль Старриж (“Ливерпуль”)     “Ливерпуль” учун 7-тур осон кечмади. Кучсиз бўлишига қарамай, “Астон Вилла” “мерсисайдликлар”га етарлича ташвиш туғдирди. “Ливерпуль” мухлислари бахтига Даниэль Старриж “бирменгемликлар” дарвозасига иккита гол киритиб, голлар “почини” ни очди ва энг асосийси жамоаси ғалабасинга улкан ҳисса қўшди.      Алексис Санчес (“Арсенал”)     Турнинг ва умуман олганда мавсумнинг ҳақиқий “почини” “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесга насиб қилди десак, адашмаймиз. 7 тур давомида рақиблар дарвозасига йўл топа олмаган чилилик футболчи “Лестер” дарвозасига нақд учта гол киритиб, голсиз сериясини якунлади. Асосийси, Санчес жамоасининг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.  
Манба: sports.uz
Киритилди: 21:55, 28.09.2015.
Ўқилди: 2897 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.