Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

ЧЛ. 2-турнинг энг муҳим воқеалари. Касильясдан Санчесгача

Баҳо:
+ | -

Кеча Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган 8 та учрашув бўлиб ўтди. Ушбу ўйинларда бир қатор воқеалар: рекорд, антрикорд, энг омадли ва омадсиз старт, юбилейлар қайд этилди. Қуйида кечаги куннинг энг муҳим 10 воқеасини ўқишингиз мумкин.

1. Касильясдан янги рекорд
“Порту” дарвозабони Икер Касильяс эндигидан буён Европа Чемпионлар лигасида энг кўп учрашув ўтказган футболчи ҳисобланади. Каска “Челси”га қарши учрашувда мазкур турнирдаги 152-ўйинини ўтказди ва бу борада Хавини орқада қолдирди. Испаниялик киппер “Реал” таркибида 150, “Порту” сафида эса 2 та учрашувда иштирок этган. Касильяс бу мақомни ҳали бери ҳеч кимга бермаса керак. Зеро ҳаракатдаги футболчилардан Роналду (116 ўйин) ва Златан Ибрагимович (110 ўйин) ҳали ундан анча орқадалар.

2. Левандовски: 7 кунда 10 гол
“Бавария” ҳужумчиси Левандовскини тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Роберт Загребликларга қарши учрашувда “хет-трик”ка эришди. У охирги 7 кун ичида учта учрашувда майдонга тушиб 10 та голга муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати Месси, Роналду, Бензема, Неймар, Суарес каби ҳужумчилар мавсум бошидан бери 10 та гол уриб улгуришмади.

3. Суарес халиям Шацкихдан орқада
“Барселона”га ғалаба келтирган гол муаллифи Луис Суарес Чемпионлар лигасидаги ўзининг 10-голини киритди. Уругвайлик ҳужумчи бунинг учун 17 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келган. Эътиборли жиҳати у мазкур мусобақадаги охирги 3 та ўйинда гол уриб келмоқда. Шундай бўлса ҳам Луис ЧЛда гол уриш борасида ҳамюртимиз Максим Шацкихдан орқада бормоқда. Супер Макс турнирда ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйиб, ЧЛнинг энг сермаҳсул Осиёлик тўпурари бўлиб турибди.

4. “Арсенал” ўз тарихидаги энг омадсиз стартни амалга оширди
“Арсенал” кутилмаганда ўз майдонида “Олимпиакос”га имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Лондонликлар Чемпионлар лигасида ўтказган 18 мавсуми давомида энг ёмон стартини амлга оширди. “Канонирлар” дастлабки 2 та учрашувда ҳам мағлубиятга учраб, бирорта очко тўплай олишмади. Венгер шогирдлари учун энг омадсиз старт 2003/04 йилги мавсум эди. Ўшанда клуб ўз майдонида “Интер”га 0:3 ҳисобида ютқазиб, сафарда “Локомотив” билан нурсиз дурангга имзо чеккан эди. Бундан кўриниб турибдики “Арсенал” ўз антирекордини янгилаб олди.

5. “Зенит”нинг энг омадли старти
Россиянинг “Зенит” жамоаси эса “Арсенал”дан фарқли ўлароқ ўз тарихидаги энг омадли стартни амалга оширди. Виллаш Боаш шогирдлари дастлабки турда сафарда “Валенсия”ни 3: 2 ҳисобида, ушбу турда эса ўз уйида “Гент”ни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, 2ўйиндан сўнг 100 фоизлик натижани қайд этиб турибди. Петербургликлар учун энг омадли старт ўтган мавсумга тўғри келиб турган эди. Ўшанда клуб 2 ўйинда 4 очко олишнинг уддасидан чиқди. Демак бу натижа ҳам энди эскирди.

6. “Челси”нинг мағлубияциз серияси якунланди
“Челси” Чемпионлар лигаси доирасида кетма-кет 9 учрашувдан буён мағлубиятга учрамай келаётган эди. Бироқ бу анъана Португалияда узилди. Моуриньо шогирдлари охирги марта 2013/14 йилги мавсумнинг ярим финалида ўз уйида “Атлетико”дан мағлуб бўлган эди. “Порту” эса охирги 3 ўйинда “Аристократлар”дан фақат ютқазаётган эди. Португалияликлар бу нохуш анъанага ҳам бархам беришди.

7. “Рома” Чемпионлар лигасидаги 100-голини ўтказиб юборди

Римнинг “Рома” клуби сафарда “БАТЭ”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мезбонлар ҳужумчиси Младенович шу куни “бўрилар” дарвозасига иккита гол урди. Унинг урган голлари “Рома” Чемпионлар лигаси доирасида ўтказиб юборган юбилей 100 ва 101-голлар бўлди. Шу тариқа Рим клуби турнирда 100 та ва ундан кўп гол қойиб юборган 24-жамоа бўлди.

8. Инглиз клубларидан антирекорд!

Англия клублари учун ушбу мавсум жудаям омадсиз бошланмоқда. Дастлабки турда инглиз клубларидан учтаси “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” мағлуб бўлишган эди. Иккинчи турнинг биринчи кунида “Челси” ва “Арсенал” таслим бўлишди. Шу тариқа Англиянинг 4 клуби турнирдаги 6 ўйиннинг 5 тасида ютқазиб қўйиб, такрорланиши қийин бўлган СУПЕР антирекорд ўрнатиб ташлашди. Агар бугун Манчестер жамоалари ғалаба қозонишмаса, АПЛнинг оброи ҳам рейтинги ҳам яхшигина тушиб кетади.

9. Илк марта тўқнаш келган рақиблар
Чемпионлар лигасида “БАТЭ” – “Рома”, “Бавария” – “Динамо” Забреб, “Зенит – “Гент” жамоалари илк бора рақиб бўлишди. Эътиборли жиҳати ҳар учала баҳсда ҳам мезбон бўлган клубларнинг қўллари баланд келди.

10. Алексис Санчес рекордни такрорлади
“Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчес Чемпионлар лигасидаги 33-учрашувини ўтказди. Шу тариқа Санчес турнирда энг кўп учрашув ўтказган Чилилик футболчи Давид Писаррога етиб олди. Эндиликда улар ЧЛдаги Чилининг энг яхши “Гвардиячилари” бўлиб туришибди. Санчес “Барселона”да 24, “Арсенал”да 9 учрашув ўтказган. Унинг ҳисобида жами 7 та гол мавжуд ва у бу борада ватандошлари орасида Видал (9 гол)дан кейинги иккинчи ўринда келмоқда.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:39, 30.09.2015.
Ўқилди: 5724 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.