Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Барселона» мавсумда иккинчи марта мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг 7-турига келиб "Барселона" иккинчи марта мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлди. Мавсумни суст бошлаган "Севилья" ўз майдонида каталонияликларни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Энрике таркиб борасида катта муаммога дуч келгани ҳеч кимга сир эмас. Месси, Иньеста, Рафиньялардаги жароҳат туфайли, Энрике бир амаллаб асосий таркибни шакллантирди. Шунга қарамай, жамоа ёмон ўйнамади. Биринчи бўлимда улар тўп назорати ва хавфли вазиятлар бўйича устунликка эга бўлишди. Айниқса, Неймар йўллаган жарима зарбаси дарвоза устунига тегиб, дарвоза чизиғи бўйлаб юмалагани мухлислар ёдида қолишди. Ушбу вазиятда ва ундан кейинги ҳужумда Суарес қулай имкониятлардан фойдаланишда бироз сусткашликка йўл қўйди.

"Севилья" кутилмаганда иккинчи бўлимни жуда кучли бошлади. Улар рақибга тўпни назорат қилиш имконини бермасдан аввал ўта муҳим бўлган иккита гол уриб олишга муваффақ бўлишди. Дастлаб ўнг қанотдан етказилган узатмани Крон-Дели деярли бўш дарвозага йўллаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Иборра яқин масофадан бош билан зарба йўллаб, фарқни иккитага оширди.

Шундан сўнг "Барса" назоратни ўз қўлига олиб, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Ўйиннинг 72-дақиқасида белгиланган пенальтини Неймар аниқ амалга ошириб, мағлубиятдан қутулиб қолиш учун имкониятни юзага келтирди. Сандро Рамирес вазиятдан фойдаланганида, "Барселона" мағлубиятга учрамаслиги мумкин эди, аммо ҳужумчининг 4 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида андалусияликлар 11 киши бўлиб ҳимояланишди ва ғалабани ўзлари томонида сақлаб қолишди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Барселона" 3-ўринда қолди, аммо эртага жамоа 4-ўринга тушиш эҳтимоли йўқ эмас.

Испания Ла лигаси, 7-тур
Севилья – Барселона 2:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 52 Крон-Дели, 2:0 – 58 Иборра, 2:1 – 74, пенальти Неймар.
Севилья – Рико, Андреолли, Тремулинас (Мариано, 89), Коке, Колодзейчак, Криховяк, Нзонзи, Иборра (Рейес, 70), Крон-Дели, Витоло, Гамейро (Льоренте, 72).
Барселона – Браво, Матье (Дани Алвес, 60), Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс, Маскерано, Неймар, Мунир (Сандро Рамирес, 60), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Криховяк (19), Андреолли (22), Бускетс (28), Колодзейчак (33), Матье (48), Альба (60), Тремулинас (73), Льоренте (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:57, 03.10.2015.
Ўқилди: 6885 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.