НАСА астронавти Стив Свонсон “Манчестер Юнайтед”нинг россиялик ишқибози Алексей Яковлев илтимосига кўра ўзи билан Халқаро космик станция бортига инглиз клуби байроғини олиб чиқди. Бу ҳақида Football.kulichki.net Mirror нашрига таяниб хабар бермоқда.
Америкалик фазогир байроқни ХКСда қолдирган ва эсдалик учун бир неча фотосурат олган.
Рус футбол ишқибози ўзининг ушбу ҳатти-ҳаракатини “клубга космик қувват йўналтирмоқчи” экани билан изоҳлаган.