Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Устоз! (Давлат Турдиалиевга бағишланади)

Баҳо:
+ | -

Саҳро ўртасида азобли мотам,
Бўғилиб қолганди мунгли овозим –
Дунёдан ўтганди бир йил муқаддам
Ҳақиқий чин Инсон, менинг устозим!

Ўша кундан буён букилган қаддим,
Ўша кундан буён юрагимда ғам.
Кўксимни ғижимлар тирналган ёдим,
Устоз кулиб ўтар тушларимда ҳам.

Ҳа, мен ноқис шогирд – бўлмай ёнида
Ҳеч қурса қўлларин узатолмаган,
Аломон ичинда сўнгги кунида
Сўнгги манзил томон кузатолмаган…

Қалбимда бир олов чарсиллаб ёнар,
Тамом кул айлаган гул савлатимни.
Хаёлим паришон, ўзимдан тонар,
Топиб бер деб инграр ул Давлатимни…

Тақдирга фарқи йўқ, дард тутар шода,
Булут йўл бермаган каби қуёшга.
Аё, не қилолам бу тор дунёда
Қўлимни дуодан очишдан бошқа?!

“Аллоҳ, устозимни раҳмингга олгин,
Кечиргин, илоҳо, гуноҳларини!
Ўзинг биласан-ку биз учун олтин –
Беғараз ва холис сабоқларини…”

Устозни суярди бу гўзал ўлка,
Ҳамон қулоғида янграйди садо.
Тошкент унутолмай қарайди йўлга,
Фарғона йиғлагай тонг отгунча то!

Хайрулла Ҳамидов
Манба: gol.uz
Киритилди: 22:29, 05.10.2015.
Ўқилди: 4461 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик