Хабарингиз бор, кеча Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Ali Bin Hamad Al Attiya Arena" спорт мажмуасида бокс бўйича XVIII жаҳон чемпионати старт олган эди. Мазкур нуфузли мусобақада юртимиз шарафини тўққиз нафар боксчимиз ҳимоя қилмоқда. Умуман турнирда дунёнинг 74 давлатидан 260 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этмоқда.
Ҳамюртларимиз турнирдаги илк баҳсларни бугун бошлашади. Унда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
6 октябрь
-56 кг.: Яқинда Таиландда бўлиб Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев илк иштирокини Франческа Маеттага (Италия) қарши ўтказади. Бу жуфтлик ғолиби эса қозоғистонлик Қайрат Ераливга қарши рингга кўтарилади.
-75 кг.: Таиланддаги Осиё чемпионати ғолиби ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев Квачатадзе Заалга (Грузия) қарши беллашув билан мусобақаларга киришади. Мазкур жуфтлик ғолиби навбатдаги босқичда франциялик Кристиан Мбиллиассомо билан учрашади.
7 октябрь
-60 кг.: Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Редд Бенбазиз (Жазоир). Жуфтлик ғолиби янги зеландиялик Чад Милнес билан учрашади.
-81 кг.: Элшод Расулов (Ўзбекистон) - Альберто Рамрес Дурано (Венесуэла).
+91 кг.: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Мохамед Гримес (Жазоир). Ушбу жуфтлик ғолибининг кейинги рақиби кубалик Лиенеро Перо Жустиз бўлади.
8 октябрь
-49 кг.: 19 сентябрь куни АИБА версияси бўйича жаҳон чемпионлиги номини қўлга киритган ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов марокашлик Имад Ахуон ҳамда озарбойжонлик Руфат Хусейнов жуфтлиги ғолиби билан мусобақадаги иштирокини бошлайди..
-64 кг.: Яна бир умидли боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров эс а қатарлик Тхуласи Тхарумалингам ва ботвана вакили Кагису Бахваси жуфтлигида зафар қучган боксчини синовдан ўтказади.
-91 кг.: Оғир вазнли боксчиларимиздан бири Рустам Тўлаганов мусобақани янги зеландиялик Давид Нукага қарши жанг билан бошлайди ва ушбу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда кубалик Эрисланд Савоновга қарши ўтказади.
9 октябрь
-52 кг.: Шаҳобиддин Зоировга саралаш баҳсларида мувафаққиятли ўтган аргентиналик Фернандо Мартинес ҳамда хитойлик Жангуан Ху жуфтли ғолиби рақиблик қилади.