Арманистонга қарши кечган ўртоқлик учрашувида дубл қайд этган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема жароҳат боис ўйинни охиригача етказа олмади.
Иккинчи голдан сўнг “Реал” форварди белидан лат еди ва 81-дақиқада Оливье Жируга алмаштирилди.
27 ёшли футболчининг жароҳати борасида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган, деб ёзмоқда Sports.ru.