Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Станислав Андреев терма жамоа сафида ўйнашга лойиқми?

Баҳо:
+ | -
Аввало саҳифамизни хушхабар билан бошласак. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига 2-саралаш босқичи 5-турида Баҳрайн термаси билан баҳс олиб борди ҳамда 4:0 ҳисобида йирик ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов ва Элдор Шумуродовларнинг голлари барчасизни хушнуд қилиш билан биргаликда, биз учун муҳим бўлган 3 очкони олиб келди. Мазкур турдан сўнг терма жамоамиз очколар сонини 9 тага етказиб, биринчи ўринда бораётган КХДР термасидан 1 очко ортда қолмоқда.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Ур

Ўт

Т/ф

О

1


КХДР

4

3

1

0

8

2

+6

10

2


Ўзбекистон

4

3

0

1

12

5

+7

9

3


Филиппин

4

2

1

1

5

6

−1

7

4


Баҳрайн

4

1

0

3

5

7

-2

3

5


Яман

4

0

0

4

0

10

−10

0

Бир қарашда ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди, шундай эмасми? Аммо, ҳимоямизда муаммолар ҳамон борлиги одамнинг кўнглини хира қилади. Терма жамоасмизнинг энг тажрибали ҳимоячиларимиздан бири Виталий Денисов жароҳати туфайли Манамага кела олмади. Унинг йўқлигини сездирмаслик учун Самвел Бабаян асосий таркибдан Станислав Андреевга жой ажратиб берди. Афсуски, у кутилганидек ўйин кўрсатмади. Сизнинг фикрингизча, Станислав ўзига билдирилган ишончни оқладими?

Станислав Андреев аслида ярим ҳимоячи. Ҳар ҳолда “Пахтакор”да у айнан шу амплуада тўп суради. Самвел Бабаян нима учун айнан Андреевни ҳимояга қўйганлигини биз тушунмадик. Баҳрайн билан ўйинда Андреевни кучли ҳаяжон босланлигини пайқаш қийин эмасди. Боз устига, унинг жисномий тайёргарлиги ҳам аввалгидек кучли бўлмаганлини сезилиб турди. У оддий вазитларда хатолар қила бошлади, рақиб ҳужумчиларини етарли даражада қўриқлай олмади. Ана шундай вазиятлардан бирида терма жамоамиз посбони Александр Лобанов жамоадоши хатосини тузатди ва у томонидан ўтказиб юборилган ҳужумчининг зарбасини қайтарди. Агарда ўша вазият гол билан якун топганида, “Бабаян эксперименти” бизга қимматга тушиши мумкин эди, яъни, гол ўтказиб юборганимизда футболчиларимиз руҳий тушкунликка тушиб қолиши ва ўйин бошқача тус олиши мумкин эди.

Умуман олганда, ҳимояга катта эътибор қаратиш керак. Тўғри, тажрибали ва маҳоратли Денисов ўрнини эгаллайдиган ҳимоячиларимиз кўп эмас, аммо, терма жамоада ўз ўрнига эга бўлган Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев сингари ҳақиқий ҳимоячиларимиз борку! Номинал ярим ҳимоячи бўлган Андреев эса кечаги ўйини билан кўпчиликни ҳавотирга солиб қўйди ва бош мураббий ишончини оқламади. Хатто, Баҳрайн – Ўзбекистон ўйинини “Sport” телеканалида шарҳлаб борган Зафар Имомхўжаев ҳам Андреев бўш ўйнагани ва қўпол хатоларга йўл қўйганлигини бир неча бор такъкидлаб ўтдилар. Мен каби ўйинни телевидение орқали томоша қилган мухлисларимиз ҳам Бабаяннинг Андреевга берган танбеҳларини эшитишган бўсла, ажаб эмас.

Қиссадан ҳисса шуки, Станислав Андреев терма жамоада ўйнашга лаёқати йўққа ўхшайди, Унинг асосий таркибда майдонга тушишини  мен ёки сиз – азиз мухлислар ҳал қилмаймиз. Аммо, ишонч билан айтиш мумкин-ки, Стаснинг ҳимояда ўйнашига йўл қўймаслик керак. Зеро, олдимизда янада муҳим учрашувлар турибди. Ҳимоядаги бундай эътиборсиз ўйин билан узоққа бориб бўймайди.   

Зоҳид Акрамов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:36, 09.10.2015.
Ўқилди: 7685 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.