«Барселона» клуби ўзининг асосий ҳужумчиси Лионель Мессини қўллашини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи учун давлат прокурори 22 ойлик қамоқ жазоси белгиланишини сўраган. Бунга сабаб сифатида у 2007 йилдан 2009 йилга қадар солиқлар тўламагани кўрсатилмоқда.
"Клуб айбловни билдираётганлар орасидаги бу қадар катта фарққа нисбатан ҳайронлигини билдиради. 25 сентябрда Мессидан айбловни олиб ташлаш қарори чиқарилган эди. Аммо шундан сўнг давлат прокурори бунинг аксини гапирмоқда.
«Барселона» клуби мана шундай оғир вазиятда Лионель Месси ва унинг оиласини тўла қўллаб-қувватлайди. Клуб футболчини ҳуқуқий, молиявий ва маъмурий масалаларда қўллашда давом этади.
«Барселона» спортга оид бўлмаган ва қабул қилиб бўлмас қарорларга қарши. Бу ҳолат клуб ва спортчиларнинг обрўсига салбий таъсир ўтказади.
Клуб ўз ҳуқуқлари учун янада фаолроқ курашишга тайёр", - дейилади «Барселона» томонидан билдирилган расмий баёнотда.