"Реал Мадрид" футболчилари терма ихтиёридан қайтиб келгач шанба куни "Леванте"га қарши майдонга тушиш учун тайёргарлик кўрмоқдалар.
Жамоа ФИФА кунларидан сўнгги 4 қайтишдаги илк учрашувларни фақат йирик ғалабалар билан якунлаган. Бундан ташқари 24 та гол киритган ҳолда фақатгина бир бор ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган.
Дастлаб ўтган йил октябрда ФИФА кунларидан кейинги илк баҳсда айнан "Леванте" клуби сафарда 5: 0 ҳисобида мағлубиятга учратилган эди. Ноябрда "Эйбар" (4:0) ва март ойида "Гранада" (9:1) терма ихтиёридан қайтган "Реал" футболчиларини тўхтатиб қола олмаган бўлса, шу йили сентябрда "Эспаньол" ўз уйида Мадридликларга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаган эди 0:6!