Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитесдан норози бўлмоқдалар.
Футболчилар жамоадаги ички муҳит ва кийиниш хонасидаги ўзаро муносабат бузилганидан норозилар. Мураббий "Атлетико"га қарши кечган баҳсдан сўнг (1:1) Серхио Рамоснинг ўйинидан норозилик билдирган бўлса, Роналдуни ўзи билан ишлаган футболчилар орасида энг яхшиси деб аташдан бош тортгани ҳам "Рел" футболчиларига ёқмаган.
Уларнинг фикрига кўра, Карло Анчелотти даврида жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда эди.